Mavzu: Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi
Пассажирлар ташиш бозори ривожининг истиқболлари
Download 130.5 Kb.
|
Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi.
4. Пассажирлар ташиш бозори ривожининг истиқболлари
Темир транспортидаги пассажирлар ташиш ривожлантириш истиқборлари аҳолининг сон жиҳатдан ўсиши, темир йўл ва бошқа транспортлардаги ҳаракатчанлиги ошиши билан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва ишчилар ресурсини ўсиб бориши маълум даражада юқори бўлиб, баъзи бир башоратларга кўра 2010 йилга келиб аҳоли сони 28 млн.киши ва ишчилар ресурси 15 млн.га етар экан. Аҳолининг ўсиши қишлоқ жойларда шаҳарга кўра кўпроқ бўлади. Ҳозирги кунда шаҳар аҳолисининг бир қисми қишлоқ жойларга миграғиялари кўзга ташланаётир. 2010й. башоратига кўра шаҳарларда яшовчи аҳоли 36 фоизни (ишчи ресурслар бўйича 38,9 фоизни) қишлоқ жойларда яшовчилар 64 фоизни ташкил қилиниши башорат қилинаётир. Ўзбекистонда туризмнинг ривожининг келажаги порлоқ. Бизнинг мамлакатимизда тарихий ва меъморчилик ёдгорликлари ниҳоятда кўп (8-жадвал). Туризм инфраструктураси ривожланган мамлакатларда ИВМ туризмнинг тутиш ўрни 60-80 фоизга етади. Ўзбекистонда туризмни ривожи учун жуда катта имкониятлар бор. Бунинг учун юқори категориядаги меҳмонхона, сувенирлар яратиш, транспорт сервисини юқори даражага кўтариш зарур. Ўзбекистонда туристларга 30 турдаги хизмат кўрсатилса, ривожланган мамлакатларда 100 турли хизмат кўрсатилиши ва ҳар бир турисдан 1000 доллар(АҚШ) кўп валюта олиш имконини беради. Аҳолининг транспорт ҳаракатчанлигининг транспорт турлари бўйича кўрсатгичлари 9-жадвалда келтирилади. Темир йўл транспорти ва бошқа турдаги транспортларда аҳолининг транспорт ҳаракатчанлигини аниқлашда республика аҳолисининг келажакда ўсишини ҳисобга олиниб берилган. Ҳозирги кундаги шаҳар- лараро алоқаларда темир йўл транспортнинг улуши атиги 22 фоиз, автобусларда 24,95 фоиз, ҳаво транспортида 53,5 фоизни ташкил этади. Шаҳар атрофи алоқаларда темир йўл транспортининг улуши 13,8 фоизгина. Темир йўл транспорти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, пассажирлар ташиш ишларини такомиллаштириш, унинг пассажирга хизмат этиш бозоридаги мавқеини юқори қилади. Темир йўл транспорти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, пассажирлар ташиш ишларини такомиллаштириш, унинг пассажирга хизмат этиш бозоридаги мавқеини юқори қилади. Download 130.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling