Mavzu: Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi


Ўзбекистон темир йўллари транспортида бошқарувнинг ташкилий тузилмаси


Download 130.5 Kb.
bet6/8
Sana25.10.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1721336
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi.

7. Ўзбекистон темир йўллари транспортида бошқарувнинг ташкилий тузилмаси

Бошқарув ташкилий тузилмасининг биринчи (бошланғич) бўғини “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компанияси бўлиб, уни бошқарув раиси бошқаради. Компания марказий аппаратининг асосини хўжалик айрим тармоқлари ва темир йўл транспорти бўлинмалари билан шуғулланувчи бош бошқармалар ва бўлимлар ташкил этади. Барча транспорт турлари каби темир йўл транспортининг ҳам асосий вазифаси юк ва пассажирлар ташиш бўлганлиги учун компаниянинг асосий бошқармалари - юк ва пассажирлар ташишни ташкил қилиш Бош бошқармаларидир.


Техника билан жиҳозлаш ва уни техник эксплуатация қилиш бошқармаларига локоматив, вагон, излар, электлаштириш ва энергетика хўжалиги каби бошқармалар киради. Айрим категориядаги бошқарма ва бўлимлар умумий масалалар: кадрлар, ўқув юртлари, молия, ҳисоб-китоб ва бошқа масалалар билан шуғулланади.
Ташкилий тузилманинг иккинчи бўғини жойлардаги ҳудудий темир йўл транспорти бўлимларидир. Ҳозир “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акғиядорлик компаниясига кирувчи 5 ҳудудий темир йўл бўлимлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Тошкент, Фарғона, Бухоро, Орол бўйи, Қарши ва Хоразм ҳудудий бўлимлардир. Ҳудудий темир йўл бўлимлари бошқарув раиси томонидан бошқарилади ҳамда асосан “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компаниясининг бошқарма ва бўлимларига мос келадиган тармоқ хизматлари ва бўлинмаларидан иборат бошқарув аппаратига эгадир. Ташкилий тузулманинг темир йўллардаги охирги, учинчи бўғини жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналаридир. Буларга барча категориядаги бекатлар, локомотив деполари, излар дистанция(оралиқ)лари, вагон деполари, сигнализация ва алоқа дистанция(оралиқ)лари ва ҳоказолар киради.
8. Темир йўл транспортида ташиш таснифи (классификағияси)
Юк ва пассажирлар ташиш маҳаллий ва тўғридан-тўғри ташишларга бўлинади. Агар ташиш жараёни биргина ҳудудий бўлинма чегарасида бажарилса, бундай ташиш маҳаллий дейилади. Агар темир йўл транспортидаги ташиш жараёни икки ва ундан ортиқ бўлинмалар чегарасида бажарилса, бундай ташиш тўғридан-тўғри ташиш бўлади.
Агар ташиш жараёнида темир йўл транспортидан ташқари бошқа транспорт турлари ҳам қатнашса, бундай ташишларга тўғридан-тўғри аралаш ташиш тизими дейилади.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва пассажирлар ташиш тезликлари юк ташиш тезлиги, катта тезлик билан ва пассажирлар ташиш тезлиги билан тасниф (классификация) қилинади. Тез бузилувчи маҳсулотлар изотермик вагонларда ва тирик жониворлар катта тезлик билан ташилиши лозим. Майда партияли юклар тез ташилиши лозим бўлган жойларда пассажир поездларида, багаж ташиш вагонларида ташилади. Айрим зарур ҳоллардагина (масалан, тирик балиқ, эртанги сабзавот ва мевалар) пассажир поездларига уланган алоҳида вагонларда ташилиши мумкин. Қолган барча маҳсулотлар юк ташиш тезлиги билан ташилиши лозим.
Ягона ҳужжат орқали юборилувчи юклар миқдорига кўра майда партияли, кичик тоннажли, бутун вагон гуруҳидаги ёки маршрут бўйича жўнатишларга бўлинади.
Миқдори 10 тоннадан кам ёки тўрт ўқли вагонлар ички ҳажмининг учдан бир қисмидан кам жойни эгалловчи юклар майда партияли юкларга киради. Миқдори 10 тоннадан 20 тоннагача ёки тўрт ўқли вагонлар ички ҳажмининг ярмигача жойлашувчи юклар кичик тоннажли юкларга киради. Бутун вагон ички ҳажмини эгалловчи юклар алоҳида юклар миқдори бўйича икки ва ундан кўп вагонларда ташилса, бутун вагон гуруҳли юкларга киради.



Download 130.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling