Mavzu: Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi
Ўзбекистон минтақаларининг темир йўл транспорти шаҳобчалари билан таъминланганлиги
Download 130.5 Kb.
|
Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Мамлакат иқтисодиёти ва транспортни ривожлантиришдаги макроиқтисодий мутаносибликлар
Ўзбекистон минтақаларининг темир йўл транспорти шаҳобчалари билан таъминланганлиги
2000 йилга келиб Республика ва вилоятларда эксплуатағия қилинаётган темир йўл излари миқдорлари (6-жадвал) материалларида берилади. Мамлакат темир йўл транспорти шаҳобчаларининг аксарияти ҳозирги кунда бир изли темир йўллардан иборат. Икки изли йўлларнинг узунлиги 719 км ёки умум фойдаланилиётган изларнинг 20 фоизини ташкил этади. Икки изли темир йўллар қуйидаги йўналишларга мансуб: Ченгелди-Келес-Ўзбекистон-Меҳнат-Ховос, Жиззаҳ-Мароқанд ҳамда Ховос-Бекобод бўлаги. Темир йўлларнинг электр қуввати билан тортиш бўлаги 928 км ёки умум фойдаланилаётган йўлларнинг 25,9 фоизи бўлиб, қолган бўлакларда тепловоз тортиш кучидан фойдаланилади. Темир йўлларда электр тортиш кучи билан кейинги йилларда юк оборотининг 40 фоизи ва пассажирлар оборотининг 36 фоизи бажарилади. Электрлаштириш даражасига кўра Ўзбекистон Республикаси Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатлари ҳамда ривожланган узоқ хорижий мамлакатлар (Япония, Германия, Швейғария ва бошқалар)дан анча орқада. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, икки изли ва электрлаштирилган темир йўл бўлакларида поездлар ҳаракати тезлиги, юк ўтказиш меъёрлари анча катта бўлиб, ташиш тарнархини арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобларига темир йўл транспорти самарадорлигини ошиши ҳисобига буюртмачиларга ташишни арзонлаштириш имкони беради. 3. Мамлакат иқтисодиёти ва транспортни ривожлантиришдаги макроиқтисодий мутаносибликлар Мамлакат минтақаларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни жадаллаштиришда транспорт коммуникағияларини илдамлик билан ривожлантириш талаб этилиши билан бирга, транспорт комплексларини ҳам мутаносиб ривожлантиришни тақозо этади. Иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришда давлат стратегик ечимлари ичида ижтимоий ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштиришга катта аҳамият бериш лозим. Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида илгарилардан мерос бўлиб қолган халқ хўжалигини бир томонлама ихтисослаштирилганлигини ўзгартиш ва минтақалар иқтисодиётини комплекс ва ижтимоий йўналтирилган қилиб ривожлантириш борасида катта ишлар бажарилаётир. Ўзбекистонда барча иқтисодиётни ривожлантириш амалда илгарилари пахта толаси, табиий газ, рангли ва қимматбаҳо металлар ва бошқа хом ашё маҳсулотларини етиштиришга қаратилган бўлиб, аксарият маҳсулотлар, шу жумладан, аҳолининг ҳаёти учун зарур бўлган халқ исътемоли маҳсулотлари собиқ Иттифоқнинг узоқ минтақаларидан, ҳаттоки бошқа собиқ соғиалистик давлатлардан келтирилар эди. Хом ашёни қайта ишлаб чиқариш саноати қувватининг етишмаслиги ва республикадаги енгил, кимё, металлургия ва машинасозлик саноатларини бир-бирига боғланмаган ҳолда, яъни нокомплекс ривожлантириш натижасида аксарият кўп ҳажмдаги товарлар темир йўл транспортида оқилона бўлмаган (жуда узоқларга, қарама-қарши, қайта ташиш ва бошқа) ташишлар билан боғлиқ бўлган. Кўп ҳажмдаги товарларни транспортда ташиш натижасида иқтисодиётга катта зиён келтирилар эди. Масалан, 1990 йилдаги Ўзбекистон ички вал маҳсулотларидаги транспорт сиғими АҚШдагига нисбатан 6 марта, баъзи бир ривожланган ғарбий Овропа давлатларига нисбатан 14..16 марта кўп бўлган (7-жадвал) Маълумот учун: 1990й. Жаҳон банки ҳисобига кўра 1 долл(АҚШ) ИВМ маҳсулотга тўғри келган ткм ли юк обороти: собиқ СССРда-3,59; Польшада-0,86; Болгарияда-0,72; Венгрияда-0,58; Хитойда-0,78; АҚШда-0,64; ГФРда-0,28; Италияда-0,23; Францияда-0,22 ва Австрияда-0,21. АҚШга нисбатан 6 марта, ғарбий Европа мамлакатларига нисбатан 14..18 марта ҳар бир сўмлик ИВМдаги транспорт харажатининг ортиқлиги Республика иқтисодиётига катта салбий таъсир кўрсатаётир. Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда кўзга ташланарли даражада ижобий ўзгаришлар юз бераётир. Қисқа давр ичида мамлакат нефть ва газ бўйича мустақилликка эришди, дон ва бошқа маҳсулотлар бўйича ҳам мустақилликга етишиш арафасидадир. 1991-1997 йиллар ичида ИВМдаги транспортлар сиғими мамлакатимизда 45 фоизга камайишига қарамай, жаҳон иқтисодий бозорига чиқиш билан боғлиқ бирқанча ташқи ва ички омилларга биноан келгуси 10 йилликда айни камайиш бир мунча камроқ бўлишлиги кутилмоқда. Download 130.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling