Mavzu: Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi
Юк ташиш бозори ривожининг истиқболлари
Download 130.5 Kb.
|
Oʻzbekistonda temir yoʻl transportining rivojlanishi.
5. Юк ташиш бозори ривожининг истиқболлари
Юк ташиш бозор моделини башоратлашда ҳисобий давр учун ишлаб чиқариш ресурлари ўсиш омили ва динамикаси ҳамда темир йўл транспортида ташиш ҳажми нисбатига асосланган. Бу нисбат темир йўл транспортида кўп миқдорда ташиладиган товарлар билан боғлиқдир. Ёнилғи маҳсулотлари. Бу гуруҳ юкларни ташиш бозорининг ривожи мамлакат бўйича ёнилғи-энергетикаси балансини ўрганиш тузулмаси билан боғлиқ, мамлакат иқтисодиётида тармоқларида ишлатиладиган ёнилғи-энергетикаси бир томондан, ҳисобий даврдаги ёнилғи-энергетикаси комплекси, айниқса электр энергияси, Ангрен тошкўмир кони, Мингбулоқ, Кўкдумолоқ ва бошқа нефть ишлаб чиқариш бассейнлари, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқалари ривожи иккинчи томондан белгилайди. Башоратларга кўра тош кўмир ишлаб чиқариш Тошкент (Ангрен кони) ва Сурхандарё (Шаргун ва Бойсун конлари), Қашқадарё (Яккабоғ тумани) ва Фарғона водийси билан боғлиқ. Нефть ва газ кондесати ресурси 1995 йили 1990 йилга нисбатан бу маҳсулотни хориждан келтиришни 15 мартага қисқартирилди, МДҲ давлатларига экспорт этиш эса 1,5 баробар оширилди. Башоратларга кўра 2010 йилга келиб нефть ва газ конденсати ишлаб чиқариш янада ошиб боради. Қўшни МДҲ давлатларига экспорт этиш 3 маробага ошиши назарда тутилади. Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш 2000 йилга келиб 9,6 млн. тоннага етиб, стабиллашади. 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 10,2 млн. тонна, шу жумладан, газ конденсати 4625 минг тоннага етиб, қўшни МДҲ давлатларига экспорт қилиш миқдори 715 минг тонна, шу жумладан, газ конденсати бўйича 530 минг тонна ва узоқ хорижий давлатларга 900 ва 738 минг тоннага етиши башоратланади. Нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадаллаштириш уларни транспортировкалаш учун Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари қувур транспортини, жумладан, Андижон-Наманган, Фарғона-Ангрен, Қарши-Бухоро-Навоий қурилишлари темир йўл транспорти ишини анча енгиллаштиради. Руда-металл маҳсулотлари. Мамлакатимиз руда-металлга бўлган талабларни темир йўл транспортидаги обороти 5 фоизни ташкил этади. Мамлакатни мисга бўлган талабини Олмалиқ ТМК қондиради ва уни заҳираси яна 100 йилга етади. Қурилиш материаллари. Темир йўл транспорти юк оборотининг 32 фоизи қурилиш материалларига тўғри келиб, барча вилоятларда ҳам айни транспорт хизматидан фойдаланилади. Кимё комплекси юклари. Бу юклар қаторига минерал ўғитлар, улар хом ашёси фосфорит ва бошқалар киради. Агросаноат комплекси, енгил ва озиқ-овқат саноати юкларни ташиш 1995 йилда 4,6 млн. тоннадан иборат бўлди. Булардан ташқари дон маҳсулотлари, сабзовот-мева маҳсулотлари ҳам темир йўл транспорт хизматидан фойдаланади. Download 130.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling