Мавзу: Педагогик фаолиятда электрон ўқув ва дидактик материалларини яратиш Ишдан мақсад
Download 194.71 Kb.
|
2-mavzu amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад
- Таблица
- Маҳсулот номи Маҳсулот баҳоси Нархи Сони
- Выравнивание в ячейке
- Монитор тури Матнли режим График режим
- Пикселлар сони CGA
- 2-Топшириқ Мавзу
- Формат
- 3–Топширқ Мавзу: MS Power Point дастурида ишлаш Топшириқнинг тавсифи
- Топшириқни бажариш давомида кутилаётган натижалар
- Билим
- Малака
Дастурни ишга тушириш:
1.Пуск-Все программы-Edraw Max 2. Пуск-Edraw Max 1-Топшириқ Мавзу: Microsoft Word дастури жадваллар ҳосил қилиш. Мақсад: Жадваллар ҳосил қилиш ва улар устида ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Мавзу юзасидан савол жавоблар: Microsoft Word дастурини ишга туширинг. Қуйидаги параметрларни ўрнатинг: шрифт Times New Roman, 12 ўлчамда, оддий, қора рангда, анимациясиз, варақ ўлчамлари: юқоридан ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 2,5 см. Таблица менюсининг Вставить – Таблица буйруғини бажаринг. Вставка таблицы дарчасига устунлар сони (Число столбцов)га 5, қаторлар сони (Число строк)га 7 ни киритинг ва ОК тугмачасини босинг. Биринчи устундаги дастлабки иккита ячейкани белгилаб олинг ва Таблица менюсини Объединить ячейки буйруғини бажаринг. Иккинчи устундаги дастлабки иккита ячейкани белгилаб олинг ва Таблица менюсини Объединить ячейки буйруғини бажаринг. Биринчи қатордаги қолган учта катакни белгиланг ва Таблица менюсини Объединить ячейки буйруғини бажаринг. Ҳосил бўлган жадвални тўлдиринг:
Бутун жадвални белгилаб олинг, сичқонча ўнг тугмасини босинг, Выравнивание в ячейке пунктидан керакли вариантни танланг. Таблицы и Границы ускуналар панелини тугмасини босиб очинг. Мустақил Таблицы и Границы ускуналар панели элементларининг вазифаларини ўрганинг. Жадвални ўз ҳоҳишингиз бўйича буянг. Ҳужжатни Мои Документы папкасига сақлаб қуйинг. Қуйидаги жадвални мустақил равишда ясанг ва "Монитор" номи билан сақлаб қуйинг:
2-Топшириқ Мавзу: Excel дастурида оддий формулалар ва жадваллар билан ишлаш. Мақсад: Формулалар билан ишлаш ва жадвалларни таҳрирлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Топшириқ: Excel дастурини ишга туширинг. Лист1 ни «Ойлик иш ҳақи» деб ўзгартиринг (сичқонча чап тугмачасини Лист1 устида икки марта босинг, янги номни киритинг ва Enter тугмасини босинг). Жадвални қўйидаги шаклда яратинг:
«Даромад солиғи (30%)» ёзувини икки қатор қилинг (D2 катагини белгиланг, Формат менюсидан Формат ячеек буйруғини танланг, Выравнивание бўлимига ўтинг, Переносить по словам га байроқча ўрнатинг). E2 ва F2 ячейкаларини худди шундай ўзгартиринг. D3 катагига =C3*0,3 формулани киритинг. Тўлдирувчи маркер ёрдамида формулани D3 катагидан D4:D6 га кўчиринг. E3 катагига =C3*0,02 формулани киритинг. Тўлдирувчи маркер ёрдамида формулани Е3 катагидан Е4:Е6 га кўчиринг. F3 катагига = С3 – D3 – E3 формулани киритинг. Тўлдирувчи маркер ёрдамида формулани F3 катагидан F4:F6 га кўчиринг. Курсорни C7 катагига қўйинг. Ускуналар панелидаги тугмасини босинг. Enter тугмасини босинг. Худди шу тахлит D, E, F устунлар йиғиндисини ҳам топинг. Жадвални биринчи қаторини марказга текисланг. Жадвалга қалин чегаравий рапка ўрнатинг (бутун жадвални белгилаб олинг, Формат менюсини Ячейки буйруғини беринг, Граница бўлимига ўтинг, Тип линии майдонидан қалин чизиқ танлаб Внешние буйруғини берамиз, ОК тугмачасини босамиз). Жадвал ичига оддий чизиқларни ўрнатинг. Ўз ҳоҳишингизга кўра жадвални буянг (керакли катаклар белгилаб олинади, Формат менюсининг Ячейки буйруғини берамиз, Вид бўлимига ўтамиз, ранглар палитрасидан керакли ранг танланиб ОК тугмачаси босилади). Ҳужжатни «Маош» номи билан сақлаб қўйинг.
3–Топширқ Мавзу: MS Power Point дастурида ишлаш Топшириқнинг тавсифи:Ҳар бир слайд алмашиниши 3 секундда автоматик равишда бўлсин, слайдлар алмашинишида овоз эффектидан фойдаланинг. Топшириқни бажариш давомида кутилаётган натижалар: Слайдлар алмашинишида овоз ва вақтни ўрнатишни билиб оладилар. Топшириқни бажарганларида тингловчилар қуйидаги билим кўникма ва малакаларга эга бўладилар: Билим: Слайдлар алмашиниш эффекти, слайдларнинг автоматик алмашиниши ҳақида тушунчага эга бўладилар. Кўникма: Слайдларга овоз ва вақт қўйиш амалини бажара оладилар. Малака: Тақдимотда слайдлар алмашинишини бошқара оладилар. Топшириқнинг бажарилиш тартиби: 1. Курсорни биринчи слайдга олиб келинг. 2. Менюдан «Показ слайдов» – «Настройка презентации» бандларини танланг. 3. «Смена слайдов» бўлимидан «по вренмени» бандини танлаб ОК тугмачасини босинг. 4. «Настройка времени» бўлимини танланг ва «Репетиция» бандида слайдлар алмашиниш вақтини ўзгартириш мумкин. Слайдга фильм қўйиш учун қуйидаги амалларни бажаринг: 5. Менюдан «Вставка» – «Фильм» бандларини танлаб, «Фильм из файла» ѐки «Фильм из организатора клипов…» бўлимларидан хохлаган фильмва клипларни танланг ва ОК тугмасини босинг. Слайдга овоз қўйиш учун қуйидаги амалларни бажаринг: 6. Менюдан «Вставка» – «Звук» бандларини танлаб, «Звук из файла», «Звук из организатора клипов…» ѐки «Запись с компакт даска…» бўлимларидан хохлаган овоз файлларини танлаб, ОК тугмасини босинг. Слайддаги овозлар тўлиқ ишлаши учун компьютер мультимедиа воситалари билан таъминланган бўлиши лозим Download 194.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling