Мавзу: Педагогик фаолиятда электрон ўқув ва дидактик материалларини яратиш Ишдан мақсад
Download 194.71 Kb.
|
2-mavzu amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тақдимот
- MS PowerPoint
- Edraw Max дастурида ишлаш
Microsoft PowerPoint дастури презентацион (тақдимот) графикли дастурлар қаторига киради. Бундай дастурлар ўзида матнлар, расмлар, схемалар, графиклар, анимация эффектлари, овоз видеоклиплар ва ҳ.к. лардан иборат бўлган слайдлар ҳосил қилиш имконини беради. Слайдлар кетма-кетлигидан ҳосил бўлган презентацияни (тақдимотни) компьютер экранида, видеомониторлар ва катта экранларда намойиш қилиш мумкин.
Бу дастур билан ишлашдан аввал презентация, слайд, анимация тушунчаларига изоҳ берайлик. Тақдимот - бу слайдлар ва махсус эффектлар тўплами бўлиб, тайёр материал, доклад ёки конспект шаклида битта файлда сақланади ва уни экранда намойиш қилинади. Слайд - бу презентациянинг алоҳида кадри бўлиб, ичига матн ва сарлавҳаларни, график ва диаграммаларни олиши мумкин. Анимация - бу слайдларни намойиш қилиш ва кўрсатишда уларни самарадорлигини оширувчи товуш, ранг, матн ва ҳаракатланувчи эффектлар йиғиндисидан иборат. Тақдимот тузиш – слайдлардан иборат презентация яратиш уларни таҳрирлаш, кетма-кетлигини кўриш ва безагини беришдир. MS PowerPoint асосий менюси дарчани юқори қисмида жойлашган бўлиб у 10 та бўлимдан иборат: Файл, Главная, Вставка, Дизайн, Переходы, Анимация, Показ слайдов, Рецензирование, Вид ва Надстройка. Бу бўлимлар ёрдамида биз тақдимот, слайд ва уларда жойлашган ҳар хил матн, расм ҳамда бошқа исталган объектлар устидан турли хил амалларни бажаришимиз мумкин. Файл менюсини танлаганда менюнинг ―Последние банди актив ҳолда кўринади ва дастур ойнасида 3 та устун кўринишидаги таклифлар ҳосил бўлиб: биринчи устунда ―Файл менюси элементлари, иккинчи устунда сўнгги тақдимотлар ва учинчи устунда эса, сўнгги (охирги) сақланган каталоглар рўйхати таклиф этилади. Edraw Max дастурида ишлаш Edraw Max дастури дидактик тарқатма материаллар ва флаер дизайнини яратишга мўлжалланган профессионал дастур. Дастур интерфейси қулай ва содда. Функцияларни бажариш осон ва тушунарли. Edraw Max дастури профессонал кўринишга эга бўлган, флаер, сертификат ва бошқа турдаги тарқатма материалларни тайёр шаблонлар ёрдамида яратиш имкониятини берувчи ускуналар панелига эгадир. Дастур автоматик равишда гипермурожаатлар ва тасвирлар қўшиш имкониятига эгадир. Тайёр махсулотларни PDFга , MS PowerPoint формати, MS Word дастури ва бошқа график форматларга экспорт қилиш имкониятига эга. Дастур ёрдамида педагогик тарқатма материаллар ва улар устида турли қўшимча амаллар бажариш имконини беради. Download 194.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling