Мавзу: педагогика шахс тарбияси ва ривожланиши тўҒрисидаги фан. Илмий-педагогик тадқИҚотлар методологияси ва методлари


Download 269.5 Kb.
bet6/7
Sana17.09.2023
Hajmi269.5 Kb.
#1679998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Mavzu Ped predmeti maqsadi

Болалар ижодини ўрганиш методи

  • Мактаб ўқувчилари ижодини ҳамда уларнинг турли-туман ишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш педаго­гик тадқиқотнинг самарали методларидан биридир. Иқтидорли ўқувчилар ақлий қобилиятлари, олижаноб ахлоқий қиёфалари, эстетик дидлари, синчковликлари ва қизиқувчанликлари билан ажралиб туради. Педагогика фани болалар ижодининг манбалари ва омилларини чуқур билишга ҳамда улар­ни янада тараққий эттириш ва такомиллаштиншниниг тўғри йўлларини кўрсатиб беришга қаратилган.

Статистик маoлумотларни анализ ва синтез қилиш методи

  • педа­гогик тадқиқотнинг керакли статистик маoлумотларини маoлум бир мақ-сад билан тизимли ўрганиш, мустақил Ўзбекистонда фан, маданият, таoлим-тарбиянинг тараққий этишига салмоқли ҳисса қўшади. Халқ таълими соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағларнинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, мактаб қурилиши, хўжалик шартномалари ва улардан тушадиган маблағлар статистика усули орқали аниқланади.

Ҳисоблаш математикаси ва кибернетика методлари

  • ҳозирги замон ишлаб чиқариши, фан ва техникасининг талаб ҳамда манфаатлари турмушда синалган техника воситалари, ҳисоблаш математикаси ва кибернитика усуллари мактаб ишида ва педагогикада қўлланишини талаб қилади.

Социологик тадқиқот методи

  • Социологик тадқиқот методи анкета саволлари киритилади. Бундан мақсад талаба-ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган муносабатларини, талабалар орасидаги дўстлик муносабатларини аниқлаш, ўзи таълим-тарбия олаётган олий ўқув юртидаги шарт-шароитларни билиш, ютуқ ва камчиликлами, ёшлар орасидаги муносабатларни, динга (хусусан, тасаввуфга) бўлган қизиқишларини аниқлаш, талабаларнинг маънавий сифатлари даражасини, билим олишга иштиёқи, адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, илмий ва касбий маҳоратларни оширишдаги машғулотлар тури, степиндиялар миқдори, ота-оналарнинг моддий ёрдами, уларнинг маълумоти, иш жойи, талабаларнинг яшаш жойи, илмий дунёқарашини шакллантиришда таъсир этувчи омиллар, уларнинг онглилик даражаси жараёни, маънавий сифатлар, комилликка эришиш учун тезроқ қутилиш керак бўлган салбий сифатларни аниқлашдир.

Download 269.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling