Мавзу: педагогика шахс тарбияси ва ривожланиши тўҒрисидаги фан. Илмий-педагогик тадқИҚотлар методологияси ва методлари


Download 269.5 Kb.
bet5/7
Sana17.09.2023
Hajmi269.5 Kb.
#1679998
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Mavzu Ped predmeti maqsadi

Педагогик тадқиқот методлари

  • Суҳбат
  • Анкета (тест)
  • Ҳужжатларни таҳлил қилиш
  • Педагогик эксперимент
  • Педагогик кузатиш
  • Болалар ижодини ўрганиш
  • Математик статистика

Суҳбат методи

  • Суҳбат методи — тадқиқот мавзусининг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида билиб олиш мақсадида махсус шахслар билан оғзаки саволлар берилиб, улардан ахборот олиш жараёнидир. Сўроқлар мавзу доирасида мантиқан мазмунли, тартибли, аниқ ифодага эга бщлиши лозим ва уни тўғри ёки нотўғрилигига қараб, тузиб, натижаси аниқланади. Суҳ­бат методи жараёнида интервю олиш ҳам мумкин.

Анкеталар методи

  • Анкеталар методи- ўқувчилардан сўраш усули бўлиб, у ўқув-чилар жамоасининг билимлари тўғрисидаги керакли маoлумотларни олиш, уларнинг фикрлари ва қарашларини аниқлаш ҳамда касбга йўллашни белгилаш учун махсус шаклда ишланган бўлмоғи лозим. Анкетада кўзланган мақсадга мувофиқ саволлар боииб, уларнинг жавобларидан педагогик натижалар келиб чиқиши кўзда тутилади. Ёзма жавобларни оммавий равишда йиғиб олиш методи анкета методи деб аталади.

Педагогик эксперимент

  • Ҳар қандай педагогик тадқиқотнинг асосидир. Педагогик эксперимент ёрдамида илмий фаразларнинг ишончлилиги текширилади, педагогик жараёнларнинг айрим элементла-ри ўртасидаги боғлиқлик ва муносабатлар аниқланади. Педагогик экс­перимент икки турга бўлинади: қайд қилувчи ва шакллантирувчи.
  • Текширувчилар сони ва тажрибалар миқдорининг аниқ бўлиши.
  • Тадқиқот медодларининг ишончлилиги.
  • Фарқларнинг статистик жиҳатдан аҳамиятлилигини ҳисобга олиш.

Педагогик кузатиш методи

  • Кузатиш методлари - кузатиш адабиётларни ўрганишдан бошланади. Кузатишни тадқиқотчи бирор мақсадни кўзда тутиб ташкил этади. Кузатиш режалаштирилади, унинг дастури тузилади. Бунда кузатиш тезлиги, сони, манзили, вақти, вазиятни кузатиш, материалларни қайд қилиш муддати белгиланади. Кузатиш, муддатига кўра, икки турга ажралади: қисқа ва узоқ муддатли кузатиш. Қисқа кузатиш — обектнинг кундалик фаолиятидаги ўзгаришларидан маълум хулосага келиш.

Download 269.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling