Мавзу: “Персонални бошқариш” фанининг предмети ва вазифалари


Ишлаб чиқариш персонали (ишчилар)


Download 225.3 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi225.3 Kb.
#1612556
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу Пер бош” фани пред ва ваз Copy

Ишлаб чиқариш персонали (ишчилар) — одатда моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлардан иборатдир. Улар маҳсулот ишлаб чиқаришни, уни сотишни, унга сервис хизмати кўрсатишни амалга оширадилар. Ишлаб чиқариш персонали, ўз навбатида, икки тоифага бўлинади:
асосий персонал — асосан ишлаб чиқариш, маҳсулотни йиғиш билан банд ишчилар;
ёрдамчи персонал — асосан корхонанинг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларида банд ишчилар.
Ишлаб чиқариш персоналининг меҳнат маҳсули товар (бинолар, машиналар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолар) сифатида намоён бўлади.
Бошқарув персонали (хизматчилар) — одатда кўпроқ ақлий меҳнат билан банд бўлиб, ишлаб чиқаришда бошқарувни амалга оширадилар. Улар меҳнат фаолиятининг асосий маҳсули бошқарув қарорларини тайёрлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар, маълумотлар тўплаш, уларни умумлаштириш, таҳлил этиш, қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда раҳбар томонидан бу қарор қабул қилингандан сўнг унинг ижросини амалга ошириш ва назорат қилишдир.
Персонални бошқариш ёки персонал менежменти дейилганда ҳам алоҳида менежерлар, ҳам умуман бошқарув бутун аппаратининг фаолият турлари, энг аввало бошқарув фаолияти тизими тушунилади.
Корхона меҳнат бозорида ишчи кучи қидиради, аммо ишлаб чиқаришда аниқ инсонлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Шу сабабли персонални бошқарув функдиясининг икки соҳаси мавжуддир:
Инсонларга раҳбарлик қилиш (етакчилик).
Таҳлилий иш. Бу ҳисоб-китоб ва таҳлилий ишлар (персоналга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш, унинг қийматини аниқлаш ва таҳлил этиш, штатлар жадвалини тузиш), шунингдек, персоналга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
2. Персонални бошқаришнинг моҳияти ва мақсадлари

Персонални бошқариш асосий тушунчалари:


Кадрлар сиёсати — персонал билан ишлаш тамойиллари, мақ-садлари ва стратегияси. Корхонада ходимлар билан ишлаш бўйича барча тадбирлар шу мақсадга йўналтирилади.
Персонал — корхона ходимлари: раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар, хизмат кўрсатувчи кичик персонал.

Download 225.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling