кадрлар қўнимсизлиги; - кадрлар қўнимсизлиги;
- бекор туриб қолиш, касаллик сабабли иш вақти йўқотилиши;
- иш вақти давомийлиги (тўла ва қисман иш билан бандлар, бир ёки бир неча тунги сменада ишловчилар, меҳнат таътилларининг давомийлиги) тўғрисидаги маълумотлар;
- ишчилар, хизматчиларнинг иш ҳақи (иш ҳақи таркиби, қўшимча иш ҳақи, устама тўловлар, тариф бўйича иш ҳақи, тарифга қўшимча тўловлар);
- давлат ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар (қоидалар, тариф шартномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бўйича ижтимоий эҳтиёжларга ажратиладиган маблағлар).
Корхона иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам иш ўринларини таҳлил этиш асосида тўпланиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Бунда ушбу жиҳатларга эътибор қаратилиши керак: - Корхона иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам иш ўринларини таҳлил этиш асосида тўпланиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Бунда ушбу жиҳатларга эътибор қаратилиши керак:
- иш ўрнининг таснифи ва номланиши;
- иш ўрнининг техник жиҳатлари (мазмуни, воситаси, меҳнатни ташкил этиш);
- талаб этиладиган малака (умумий таълим, касб таълими, касб тажрибаси);
- жисмоний жиҳатдан талаблар (бақувватлилик, кўриш, эши-тиш қобилияти, атроф-муҳит таъсири);
- психологик талаблар (ишнинг бир хиллиги, эътиборлик, жамоада ишлашга мослашув ва бошқалар);
- штатлар жадвали (персонал микдори);
- бошқарув органлари тавсифи;
- бошқарув органларининг ташкилий бўйсуниши;
- —лавозимларни ўриндошлик асосида тўлдириш режаси.
Персонални режалаштириш йўналиши, ҳал қилинадиган вазифалар жиҳатлари ва режалаш даврининг давомийлигига қараб, режалаштириш қуйидаги уч турга бўлинади: - Персонални режалаштириш йўналиши, ҳал қилинадиган вазифалар жиҳатлари ва режалаш даврининг давомийлигига қараб, режалаштириш қуйидаги уч турга бўлинади:
- стратегик, истиқболли (узоқ муддатли) режалаштириш (3 йилдан 10 йилгача);
- ўрта муддатли режалаштириш (1 йилдан 3 йилгача);
- қисқа муддатли, жорий режалаштириш (1 йилгача).
Do'stlaringiz bilan baham: |