Таклифни прогноз қилишда ҳам корхонанинг ўзидан, ҳам корхонадан ташқаридан ишлаб чиқаришга жалб этиш мумкин бўлган ишчи кучи микдори аниқланади. Бунда абсентизм, ходимлар касбий ва хизмат вазифаларининг ўзгариши, қўнимсизлик, иш вақти фондининг ва бошқа меҳнат шароитларининг ўзгариши ҳисобга олиниши керак. - Таклифни прогноз қилишда ҳам корхонанинг ўзидан, ҳам корхонадан ташқаридан ишлаб чиқаришга жалб этиш мумкин бўлган ишчи кучи микдори аниқланади. Бунда абсентизм, ходимлар касбий ва хизмат вазифаларининг ўзгариши, қўнимсизлик, иш вақти фондининг ва бошқа меҳнат шароитларининг ўзгариши ҳисобга олиниши керак.
- Мазкур прогнозда персоналнинг ёшига қараб гуруҳларни таҳлил этиш (пенсияга чиқиш бирдан кўпайиб кетиши, ходимлар ўртасида катта ёшлиларнинг нисбати салмоқли эканлиги ёки шу сабабли касбий ва хизмат вазифасида ўсиш чекланганлиги), турли тоифа ходимлари нисбати (масалан, раҳбарларнинг бўйсунувчи ходимларга, малакали ишчиларнинг малакаси йўкдарга, асосий ишчиларнинг ёрдамчи ишчиларга, ишлаб чиқаришда банд ишчиларнинг ноишлаб чиқариш ходимларига нисбати) таҳлили, махсус ихтисослик ва малакага эга ходимдар (масалан, ташкилотда қанча иқтисодчи, қанча муҳандис, қанча техник, қанча чилангар, қанча фрезерчи ва ҳоказо) таҳлили муҳим аҳамиятга эга.
Ишчи кучи таклифига таъсир кўрсатувчи омиллар орасида қуйидагилар аҳамиятлидир: - Ишчи кучи таклифига таъсир кўрсатувчи омиллар орасида қуйидагилар аҳамиятлидир:
- 1. Маҳаллий аҳамиятга эга омиллар:
- а) компания ҳудуди атрофидаги аҳолининг зичлиги;
- б) меҳнат бозорида бошқа ишга ёлловчилар билан рақобатнинг ҳолати (жорий ва келажақдаги);
- в) ишсизликнинг маҳаллий даражаси;
- г) ишга ёллашнинг анъанавий усули, шунингдек, талаб этилаётган малака ва тажрибага эга ишчи кучининг мавжудлиги;
- д) маҳаллий таълим тизими (давлат ёки бошқа тур таълим муассасалари)ни тугаллаганлар сони;
- е) ҳудуд доирасида аҳоли миграциясининг аҳволи;
- ж) ҳудуднинг яшаш учун қулайлиги жиҳатидан маъқуллиги;
- з) компаниянинг иш жойи сифатидаги маъқуллиги;
- и) тўлиқ бўлмаган иш кунида ишлашга тайёр ишчи кучининг мавжудлиги;
- к) уй-жой, товарлар ва транспорт сотиб олиш учун маҳаллий имкониятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |