Мавзу: Ўпкали моллюскалар кенжа синфи. Бот


Download 1.72 Mb.
bet5/8
Sana09.01.2022
Hajmi1.72 Mb.
#258950
1   2   3   4   5   6   7   8
Lymnaea bactriana чучук ва коллектор сувларида, кўллардаги ўтлар орасидаги тошлар устида учрайди. Чиғаноғи тухумсимон, тухумсимон-конуссимон бўлиб, айланаси 4-5 та, бирдек бўртиб чиққан. Чиғаноқнинг охирги айланаси бир оз қабариқ, тангент чизиғи тўғри, чоки чуқур. Оғзи овалсимон бўлиб, бир текисда палатал қисмига қайрилган. Чиғаноқ баландлиги 16-18, кенглиги 12-14мм.

Ўзбекистон шароитида кўпроқ ўта паст шўрланган-коллектор сувларида тарқалган. Баҳор ойларида популяциядаги сони, куз ойларига нисбатан бир неча маротаба ортиқ бўлади.



Lymnaea bactriana Марказий Осиё тури бўлиб, Ўрта Осиёнинг ҳамма сув ҳавзаларида: текисликдан то баланд тоғ минтақасигача тарқалган. З. Иззатуллаев(1987) маълумотларига қараганда, Афғонистон ва ғарбий Хитойда ҳам тарқалган.

Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра трематодларнинг асосий оралиқ хўжайини бўлиб хизмат қилади.

Чучук сув шиллиғидан ташқари турли хил кўлмакларда ғалтаклар –(Planobridae) оиласига мансуб турлар кенг тарқалган. Бу оила вакиллари ўз таркибига –Planobris, Anusis, Radix, Segmantina, Galba, Stagnicola уруғларидан иборат бир қанча турларни ўз ичига олади. Шу нарсани қайд қилиш лозимки, бу оила вакиллари ҳаммасининг чиғаноғи чап томонга буралган бўлади. /алтакларнинг кенг тарқалган уруғларидан Planobris бўлиб сув омборлари, кичик кўлларда ҳаёт кечиради.



Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling