Мавзу: Ўпкали моллюскалар кенжа синфи. Бот


Download 1.72 Mb.
bet8/8
Sana09.01.2022
Hajmi1.72 Mb.
#258950
1   2   3   4   5   6   7   8
Cochlicopidae оиласи вакилларининг Голарктикада 4 та уруғи тарқалган. Cochlicopa уруғига ҳозирги кунда 27 тур мансуб. Бу уруғ чиғаноқларининг ялтироқлиги ва деворларининг ўта юпқа бўлиши асосий характерли белгилари ҳисобланади. Ўзбекистон ва унга ёндош ҳудудларда Cochlicopa уруғининг 8 тури тарқалган.

Cochlicopa nitens нинг чиғаноғи (22-расм, А) тухумсимон ёки конуссимон тузилишга эга бўлиб, гажаги тўмтоқ. Чиғаноғи шаффоф, ранги ўзгарувчан: тўқ шохранг ёки тўқ жигарранг. Чиғаноқ ўрами 5-5.5 та бўлиб унча бўртиб чиқмаган. Охирги ўрами паст томонга қараб бир оз сиқилган.

Чиғаноқ оғзи тухумсимон тузилишга эга, унинг юқори қисми ўткир бурчак ҳосил қилган бўлиб, четлари қаерилмаган. Чиғаноқ оғзида ингичка ва шаффоф қабариқ мавжуд.

Чиғаноқ ўлчамлари: баландлиги 3.5-5.0, кўндаланги 1.8-2.0 мм.

Ушбу тур Европа, Кавказ, Ўрта Осиёда тарқалган бўлиб, ўта нам биотопларда: турли хил ўсимлик барглари қолдиқлари остида ва ўтли ўсимликлар остида ҳаёт кечиради.



Cochlicopa lubricella чиғаноғи (22-расм,Б) чўзиқ тухумсимон ёки конуссимон, бироз ялтироқ. Чиғаноқ ўрами 4-5 та бўлиб, унинг юқори ўрамлари кучли сиқилган, пастки ўрами тўғри. Чиғаноқ ранги оч жигарранг.
Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling