Мавзу: Ўпкали моллюскалар кенжа синфи. Бот


-расм. Чучук сув қорин оёқлиларнинг чиқаноқлари (Натали, 1960): А-оддий акам-тукам(


Download 1.72 Mb.
bet6/8
Sana09.01.2022
Hajmi1.72 Mb.
#258950
1   2   3   4   5   6   7   8
20-расм. Чучук сув қорин оёқлиларнинг чиқаноқлари (Натали, 1960): А-оддий акам-тукам(Limnaea stagnalis), Б - қулоқли акам-тукам (L.auricularia), В - тухумсимон акам-тукам (L. ovata), Г - кичик акам-тукам (L. truncatula), Д - Physa fontinalis, Е - Aplexa hypnorum, Ж- Bithynia tentaculata, З- Ancylus lacustris, И - Valvata piscinalis, К - тувалоқ шиллиқ қурт (Viviparus contectus), Л – оддий тувалоқ шиллиқ қурт (V. viviparus), М - ғалтак шох (Planorbis corneus), Н - P. planorbis.
Planobris рlanobris (20-расм, Н) майда ва вақтинчалик сув ҳавзаларида учрайди. Чиғаноғи қалин бўлиб, шохсимон рангга эга. Чиғаноқ айланалари 4-4.5 та бўлиб охирги айланаси ипсимон кильга ўхшайди. Чиғаноқ баландлиги 3-4, кенглиги 12-18 мм. Бу тур Европа-Сибир тури бўлиб, Ўрта Осиёда ҳамма баландлик минтақаларида тарқалган. Муҳаммадиев ва Иззатуллаев (1990) маълумотларига қараганда, фитофил тур ҳисобланиб, баҳор ойларида фаол бўлади. Planobris рlanobris ни хўжалик аҳамиятини биринчи бўлиб Х.Насимов (1967) ўрганган ва Calicophoron calicophorum нинг оралиқ хўжайини эканлиги аниқланган.

/алтаклар оиласининг Ansius уруғи вакиллари чиғаноғининг ўта кичиклиги билан ажралиб туради. Ansius conviexiusculus кенг тарқалган турлардан бири бўлиб, унинг чиғаноғи дағал скульптурали айланалари бўртиб чиққан. Чиғаноқ баландлиги 1.6-1.8, кенглиги 5-6 мм га тенг.



Ansius conviexiusculus булоқ сувларида, дарё ёқасидаги ўт босган кўлмакларда, коллекторларда ҳаёт кечириб, Ўрта Осиёдан ташқари шимолий Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон ҳудудларида кенг тарқалган.


Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling