Мавзу: Портланцемент ишлаб чиқариш усуллари


Download 114.92 Kb.
bet2/5
Sana18.10.2023
Hajmi114.92 Kb.
#1707186
1   2   3   4   5
Bog'liq
сфнжар

Бу усул агар хом – ашё майда бўлса хамда катта намликка эга бўлса
қўлланилади ва қўйидаги технологик режада ўтиб боради.
Юмшоқ жинслар (гил ва бур) валик майдалагичда (валковая дробилка)
да 10 см ўлчамли бўлакчаларга майдаланади ва сўнгра лойқорғичда сув
билан ивитилади, қориштирилади. Суюқ оқувчан модда — шлам
кўринишидаги хом ашёвий аралашма 35 — 45% намликка эга бўлади,
Лойқорғич — диаметри 10м ва баландлиги 2,5 — 3,5 м ли думалоқ
темирбетон резервуар бўлиб, ичи чўян плиталар билан қопланган бўлади.
Қорғичнинг ўртасида гилни майдалаш учун пўлат хаскаш махкамланган
крестовина айланади. Гил қорғичга сув билан биргаликда унча катта
бўлмаган қисмлар билан солиб турилади. Хаскашлар катта бўлакларни
ўлчамлари 3 — 5 мм дан катта бўлмаган майда доначаларга бўлади, улар эса
сувда осонгина эриб кетадилар. Хосил бўлган шлам майдаланган охактош
билан биргаликда туйиш учун сургичлар билан хом ашёвий тегирмоннинг
сарфловчи бункерларига ўтказилади. Агар карбонат хом — ашёси сифатида
бўрдан фойдаланилса, у холда уни аввал (майдалангандан сўнг) гил билан
биргаликда қорғичда қорилади, сўнгра эса тегирмонда туйилади. Гилнинг
йирик, эримаган доначалари идишнинг тубида йиғилиб қолади ва вақти —
вақти билан чиқариб ташланади. Хом —ашёвий аралашманинг
иккинчи компоненти — охактош — иккита боскичда майдаланади (расм
5): биринчиси лунжли, иккинчиси болғали тошмайдалагичда майдаланади.

ва ташувчи қурилмалар ёрдамида гилли шлам билан биргаликда туйиш учун
хом — ашёвий аралашманинг компонентлари ўртасида аниқ нисбатни сақлаб
туришга имкон берувчи автоматик бошқарувчиси бўлган узлуксиз ишлаб
турувчи тарозли дозаторлар орқали шарли тегирмонга йўналтирилган (Расм
6).

1-ликопчасимон озиқлантирувчи ва тароз; 2-гил шламини
озиқлантирувчиси; 3-тасмали транспортер; 4-тегирмон; 5-насос олдидаги
идиш; 6-насос; 7-шламни ишлаб чиқаришга узатиш.





Созланган шлам катта хажмли горизонтал шламбассейнларда сакланади,
ундан эса сургичлар ёрдамида айланиб турувчи печга суриб
ўтказилади. Печдан у 10000 — 11000С ҳароратда чиқади ва
панжарали совуткичга (колосниковли холодильник)ка йўналтирилади. Бу
ерда у ўзи орқали ўтувчи ҳаво воситасида 3000—5000С гача совутилади.
Ҳозирги вақтда кўпроқ «Волга» совуткичи қўлланилмоқда. Совуткичдан
клинкер сақлаш силосларга тушади. Хом — ашёни туйиш то №008 — элакда
унинг 8—10% дан ортиқ бўлмаган қисми қолгунча давом эттирилади, яъни
хом-ашё заррачаларининг 90% — 80 мкм кам бўлган ўлчамга эга.
Майдаланган клинкер юк ташувчи воситалар ёрдами билан омборга узатилади. Уни сақлаш вақтида баъзан эркин СаО моддада тутиб қолинади ва
хавонинг намида сўнади ва бу холатда клинкернинг хусусияти яхшиланади.

Download 114.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling