Мавзу: Портланцемент ишлаб чиқариш усуллари


Download 114.92 Kb.
bet4/5
Sana18.10.2023
Hajmi114.92 Kb.
#1707186
1   2   3   4   5
Bog'liq
сфнжар

Чатиштирилган усул
Бу усул ёқилғи сарфини хўл усулга нисбатан 20 — 30% га камайтириш
мумкин. Бу хом-ашёвий аралашма хўл усулда тайёрланади, куйдириш
жараёни эса куруқ усулда олиб борилади, яъни шлам махсус асбобларда
сувсизланади, сўнг куйдиришга печга жўнатилади. Бироқ электр қуввати
сарфи ортиб боради.
Шунингдек, асосида хом-ашёвий аралашмани нурлантириш
ёювчи радиацион - кимёвий усул устида ҳам бош қотирилмоқда.
Махсулотнинг доимий сифатини ва печларнинг оптимал ҳолатда
ишлашини таъминлаш учун ишлаш жараёнида қатъий аниқ ва ўзгармас
таркибли хом ашёвий аралашма зарур бўлади. Бундай аралашмага созлаш
(корректорлаш) йўли билан эришилади.
Созлаш жараёни икки ёки уч таркиби бўйича оралиқ қоришмаларни
аралаштиришга келтирилади, шундан сўнг қуруқ хом-ашёвий аралашмага
яна гомогенланиши лозим. Гомогенлангандан сўнг хом-ашёвий уннинг
таркиби кальций оксиди миқдори бўйича текширилади (ун титри). Агар СаО
микдори талабларга мос келса, аралашма куйдириш учун йўналтирилади.
Хом-ашёни таркибига, бирлигига, ҳамда чиқарилаётган цементнинг
таркибига, сифатига кўра хом-ашёвий қоришмани (титр) СаО бўйича
тўйиниш коэффициенти, модулларни бирини бўйича созлашади.
Созлаш вертикал ёки горизонталь шламбассейнларда ўтказилади.
Шарли тегирмонлардан гилохакли шлам сўрғич билан горизонтал
бассейнларни бирига қуйилади. Иккинчи бассейнга таркибида СаО баланд
(паст) бўлган шлам жойлаштирилади. Яхшилаб аралаштиргандан сўнг СаОни
миқдори иккала бассейнлардаги шламларда аниқланади. Титр орқали иккала
шламни нисбати аниқланади. Мақсад - куйдириш жараёнида сифатли
клинкер олиш учун СаО миқдори 63-66% оралиқда бўлиши керак. Нисбат
ўрнатилгандан кейин биринчи ва иккинчи бассейндан шлам учинчи
бассейнга ўзатилади.
Вертикаль шлам бассейнлар 400-1000 м3 ҳажми бўлиб бетондан
тайёрланган бўлади ва пневмоаралаштиргичлар билан таъминланган.
Созланган шлам (шихта) горизонталь шламбассейнларга солинади.
Горизонталь шламбассейнлар думалок шаклда диаметри 25 м, баландлиги
6-8 м, ҳажми 6000-8000 м3 бўлади. Янги заводларда шлам (шихта) таркиби
ҳар соатда СаО, SiO2, Al2О3, Fe2O3 бўйича автоматик рентгеноспектрометр
билан аниқланади. Аниқлаш натижалари махсус ҳисоблаш асбоблар
ёрдамида хом-ашёвий компонентларни нисбатини аниқлашади ва
ҳисоблашади.
Майдалаб туйилган ва яхшилаб аралаштирилган хом-ашёвий аралашма
цемент куйдирувчи печларда 1400-1500оС ҳароратда куйдирилади. Хомашёвий аралашмани куйдириш хўл ва қуруқ усулда ҳам ишлаб чиқаришда
асосан айланувчи печларда амалга оширилади. Айланувчи ўчоқ бир оз қия
қилиб жойлаштирлган узун цилиндрдан иборат бўлиб, ичи оловбардошли
зирхлар билан қопланган бўлади. ўчоқнинг (хумдоннинг) узунлиги 95-185-
230 м, диаметри 4-7 м бўлади.
Айланувчи печлар (хумдонлар) қарама-қарши, ёки тўғри қонуният бўйича
ишлайди. Кукун (қуруқ усулда) ёки шлам (хўл усулда) кўринишдаги хом -
ашё автоматик таъминловчи воситасида ўчоқга унинг юқори (совуқ)
томонидан юборилади, қуйи (иссиқ) томондан эса 20 - 30 метрли аланга
кўринишда ёқилғи (табиий газ, мазут, ҳаво ва кўмир кукуни аралашмаси)
пуфланади. Хом-ашё ўчоқ кўндаланг кесимнинг фақат бир қисмигина
эгаллайди ва у ўчоқ 1-2 айл. мин тезлик билан айланиб тургани ҳолда, турли
ҳарорат бўлинмаларини ўтиб секин-аста пастга, ёнувчи газлар томонга қараб
ҳаракатланади.
ўчоқнинг қабул қилувчи бункерига 1 йўналтирилади, бу ерда элеватор 2
ёрдамида моддалар тасмали транспортер 3 узатилади ва ундан батареяли
циклон 4га тушади. Циклондан 5 қайтувчи газлар ёрдамида 6,7 циклонлардан
ўтиб, ўчоққа 8 тушади. Циклонлардан ўтганда хом-ашёвий у наста-секин
қизийди 8000-9000С ва циклон 7 га келиб тушади.




Download 114.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling