Мавзу: Портланцемент ишлаб чиқариш усуллари


Қуруқ усул Энг тежамкор усул хом


Download 114.92 Kb.
bet3/5
Sana18.10.2023
Hajmi114.92 Kb.
#1707186
1   2   3   4   5
Bog'liq
сфнжар

Қуруқ усул
Энг тежамкор усул хом – ашёвий унни сепараторлар билан биргалиқда
ёпиқ циклда ишлаб, бир вақтда тўйиб хам қуритувчи тегирмонларда
тайерлашдир. Бундай тегирмонларда агар хом – ашёнинг намлиги 8-10% дан
ошмаса фойдаланилади. Бу усулда хом – ашёвий моддалар (охактош, гил ва
бошқалар) майдалашдан кейин қургитилади ва шарли тегирмонда №008 –
элакда 6-10% қолдиқ қолгунча биргаликда туюлади. Хом-ашёвий унни
қуйидагиларда куйдиришади:
1. Олдиндан хом-ашёвий унга иссиқлик ишлови берилади ва калта
айланма печларда куйдирилади.
а) Циклонли иссиқ алмаштиргичлардан чиққан газлар билан модда 800-
850оС га ча исситилади ва қисман карбонсизланади (30-40%);
б) конвейерли кальцинаторларда (СаО га тўйинтирувчи мосламалар)
печлардан чиқадиган иссиқлик хисобига моддалар куйдирилади.
2. Хом-ашевий ун гранула (думалоқ) шаклида автоматик шахта печларда
куйдириш мумкин. Қуруқ усулда ишлаб чиқаришда цементни конвеерли
кальцинаторлар билан биргаликда ишловчи айланувчи (“лепол” печлари),
шунингдек шахта печларида куйдириш мумкин. Бу ва бошқа холларда уни
куйдиришдан аввал хом-ашёвий ун шаккланади ва ўлчамлари 5—10 дан 20
— 30 мм гача бўлган думалоқ заррачалар гранулалар олинади. Бунинг учун
ликобчасимон грануляторлардан фойдаланилади. Шахта печларида хом —
ашёвий думалоқ заррачалар (грануллалар) аввал тарқаётган тутун газлар
билан қуритилади. Сўнгра улар пастга, баландроқ ҳароратли зонага кўча
бориб, 400 — 500оС гача қизигач, улардаги минералли гиллар сувсизланади.
Карбонсизланиш, яъни СО2 нинг ажралиши ва унинг углерод билан
таъсирлашиб СО ҳосил қилиши билан биргаликда келади .
Бу эса Ғе2О3 ёки ҒеО тикланувчи реакция учун қулай бўлган муҳитни
яратадики, у клинкернинг сифатини ёмонлаштиради. Бугунги кунда
қайнаётган қатламда куйдириш технологияси ишлаб чиқарилмоқдаки, бу
усулда шаклланган ёки майда шаклдаги хом-ашёвий аралашмани қатлами
орасидан пастга ва тепага тезлиги 1,5-3 м/с бўлган иссиқ газлар суриб
ўтилади. Бунда гранулалар доимий ҳаракатда бўладиган ва интенсив
равишда газ (1350-1450оС ҳароратда) ва моддалар орасида иссиқлик
алмашиш рўй беради, бу шароитда ўлчами 2-5 мм бўлган гранулларни
(шаклланган заррачалар) куйдириш жараёни 30-40 мин тугатилади, ҳамда
баланд сифатли цементлар олинади.
Охактош ва гил биргаликда хом-ашёвий аралашма 1-2% намлик
қолгунча тегирмонларда майдалаб туйилади. Сўнгги йилларда цемент
саноатида кучли каскадли тегирмон бўлмиш - «Аэрофол» номли майдаловчи
моддаларсиз ва ўзи майдаловчи тегирмонлардан фойдаланилмоқда.
Қурутувчи барабанлардан сўнг хом-ашё туйиш учун кўпкамерали трубали
тегирмонларга йўналтирилади. Туйилгандан сўнг у циклонларга ёки
сепараторлардан эса стандартга мослаш ва созлаш учун силосга келиб
тушади.


Ҳозирги заводларда оҳактош ва гилни ҳам майдалаш, ҳам қуритишни
бирлаштириб шарли тегирмонларда ўтказилмоқда (Расм 7)



Download 114.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling