Mavzu: Прокариотлар ва эукариотлар эволюцияси. Куп хужайрали организмларнинг пайдо булиши


Download 27.14 Kb.
bet8/8
Sana12.03.2023
Hajmi27.14 Kb.
#1263213
1   2   3   4   5   6   7   8
Хужайралар эволюцияси. Прокариот хужайраларнинг эукариотлардан олдин пайдо булганлиги аникланган. Палеонтология махлумотларига кура прокариотлар бундан 3,5 млрд. йил илгари, эукариотлар эса 1-1,5 млрд. йил илгари пайдо булган. Уша холат, шунингдек асосий биокимёвий жараёнларнинг хар иккала хужайраларда бир-бирига ухшашлиги эукариотларнинг дастлабки прокариот хужайрадан келиб чикканлиги тугрисида тахминларнинг пайдо булишига сабаб булди.
Симбиогенез гипотезасига биноан эукариот хужайралар хар хил прокариот хужайраларнинг бир–бирига кушилиб симбиоз хаёт кечиришга мосланиши натижасида келиб чиккан. Тахмин килинишича асосий хужайин хужайралар амёбасимон харакатланувчи прокариотлар булган. Аэроб прокариотларнинг бу хужайрага кириб, аста-секин узгариши натижасида митохондриялар, хозирги спирохеталарга ухшаган бактерияларнинг кириб узгариши натижасида хивчинлар пайдо булган. Яшил усимликларнинг хлоропластлари эса кук–яшил сув утларининг симбионтпрокариотларидан келиб чиккан. Эволюция жараёнида аста секин симбионт хужайралар генларнинг бир–бирига утиб кушилиши натижасида ядро пайдо булган. Эукариотларнинг эндоплазматик тур, Голжи аппарати мембраналари ва бошка мембранали тузилмалари ядро кобигининг ташки мембранаси хисобига пайдо булган деб тахмин килинади.
Инвагинация гипотезасига кура эукариот хужайраларнинг аждоди прокариотлар хисобланади. Бу гипотезага биноан уз ДНКси булган органоидлар митохондриялар, хлоропластлар ва ядро хужайра кобигининг цитоплазмага ботиб кириши натижасида хосил булган. Бу гипотеза билан митохондриялар, хлоропластлар ва ядронинг 2 мембрана билан уралганлигини осон тушунтириш мумкин. Шундай килиб, эукариот хужайраларнинг хосил булиши ирсий аппаратнинг мураккаблашишига, митоз ва мейоз усулларида булинишининг келиб чикишига олиб келади, натижада ирсий узгарувчанлик жараёни жадаллашади. Уша сабаблар 1 млрд. йил давомида эукариот хужайраларнинг оддий бир хужайралилардан тортиб сут эмизувчилар ва одамгача ривожланишига имконият яратди.
Download 27.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling