Мавзу: qishloq xo’jaligi va atrof-muhit muhofazasi Табиатдан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминлаш Қишлоқ хўжалиги таркибини қайта тўзиш


Download 313.9 Kb.
bet5/6
Sana08.03.2023
Hajmi313.9 Kb.
#1253408
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик

Сув тўпланиш жойларини бошқариш. Сув ва ер ресурсларини бошқариш комплекси тизимида сув ва ер ресурсларини ишдан чиқаришда: шўрланиш, тупроқ эрозияси,сув тошқинлари,дарё,сув омборлари ва ирригация ишларида сув тўпланиш жойларини бошқариш катта аҳамятга эга.
Сув тўпланиш жойларини бошқариш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги тадбирлар тақдим этилади: 1) Фарғона, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида сув тўпланиш жойларини бошқариш дастурини ишлаб чиқиш, шу жумладан сув тўпланиш жойларининг ҳолатини баҳолаш (тупроқ турларини, ўсимликлар, тупроқ эрозиясининг даражаси,тупроқнинг жойидан силжиши) ва сув тўпланган зоналарда сув ва ер ресурсларини бошқариш чораларини ишлаб чиқиш; 2) Ўзоқ муддатга мўлжалланган институциявий ва қонуний асослар ишлаб чиқиш зарур:

  • сув йиғиладиган жойларни комплекс бошқариш тамойлларини тегишли қонун ва меoёрий хужжатларга киритиш;

  • комплекс ёндашувни амалга оширишда сув тўпланишни бошқариш бўйича ташкилот тўзиш маҳаллий аҳоли жамоаларини жалб этиш.


Шимолий Виктория (Австралия)нинг суғориладиган Шеппартон минтақасида шўрланиш,ер ва сув ресурсларини бошқариш.
Суғгриладиган минтақа Шепартонда шўрга қарши кўрашиш режасини амалга оширишнинг иккинчи бёш йиллик даври бошланди, бу Австралияда шўрланиш, ер ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида энг ибратли минтақа ҳисобланиди.
1900 йиллар бошида Шепартон суғориладиган минтақасида ер ости сувоари сатҳи таҳминан 25 метр чуқурликда жойлашган эди. Ҳозир эса тозалаш,ҳўжалик ишлари юритиш ва суғориш натижасида ер ости сувлари юқори кўтарилди ва 2.0 м чуқурликка келиб қолди. Ер ости сувларининг юқорида жойлашиши,агр бу муаммога этибор берилмаса,сув сифати ёмонлашувига ва биологик хилма хилликнинг ўзгаришига олиб келар, минтақага ижтимоий,экологик ва иқтисодий таъсир кўрсатар эди. 1989 йилда шўрланишга қарши кўраш ўзига хос дастури бўйича ўтқизиладиган бошқарув Маслаҳат Кенгаши Шеппартонда шўрданишдан келган иқтисодий зарар 2000 йилда 115 млн доллардан (Австралия долларида) 2025 йилда
120 млн. долларга қадар ўсиши мумкинлигини аниқлади. Шу сабабли шўрланишга қарши кўраш олиб бориш учун минтақада яшайдиган аҳоли жамоаси ва турли даражадаги хокимят органлари яқин муносабатлар ўрнатиб, шўрланиш,ер ва сув ресурсларини бошқариш режасини ишлаб чиқдилар. Бу режа бёшта таркибий қисмдан иборат. Қишлоқ ҳўжалик дастури ўз ичига умуман фермерлик фаолятини режалаштиришни,ирригация ишларини ривожлантиришни (ерни тёкислаш, ариқ ва зовурларни қайта тиклаш, майда ирригация шиларини бажариш,зовурлардан фойдаланиш ва автоматлаштириш),дарахтлар етиштириш ва ҳосилдорликни ошириш шулар жумласига киради.
Юза жойлашган зовурлвр дастури бўйича минтақада 2020 йилга қадар 267900 гектар майдонда ирригация ривожлантириш назарда тўтилган.
Экологик дастур минтақада атроф муҳитни зарарланишидан, шўрланиш ва ер ости сувлари етказадиган жиддий таъсирдан ҳимоя қилиш ва тиклашга қаратилган.

Download 313.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling