Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


А. Асосан эндоген жараёнлар сабабли вужудга келган релъеф шакллари


Download 141.29 Kb.
bet2/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot

А. Асосан эндоген жараёнлар сабабли вужудга келган релъеф шакллари.
I. Ёш тектоник ҳаракатлар таъсирида вужудга келган релъеф шакллари.
II. Релъефнинг структура шакллари.
III. Релъефнинг вулканик шакллари.
IY. Релъефнинг лойли вулканик шакллари.
Б. Асосан экзоген жараёнлар сабабли вужудга келган релъеф шакллари.
I. Оқар сувларнинг ишидан ҳосил бўлган флювиал релъеф шакллари.
II. Гравитация (оьирлик кучи) таpсирида ҳосил бўлган релъеф шакллари.
III. Муз ва қорнинг ишидан вужудга келган релъеф шакллари.
IY. Муз сувларининг фаолиятидан ҳосил бўлган релъеф шакллари.
Y. Кўп йиллик музлоқларнинг фаолиятидан ҳосил бўлган релъеф шакллари.
YI. Нивал, солифлюкция жараёнларининг биргаликдаги таъсиридан вужудга келган релъеф шакллари.
YII. Денгиз ва кўл сувларининг ишидан ҳосил бўлган релъеф шакллари.
YIII. Арид (қуруқ) иқлим шароитида эол (шамол), оқар сувлар ва гравитация (оьирлик кучи) жараёнларининг биргаликдаги фаолиятидан ҳосил бўлган релъеф шакллари.
IX. Шамол фаолияти таъсирида ҳосил бўлган релъефнинг эол шакллари.
Х. Ер ости сувларининг фаолияти натижасида вужудга келган карст ва суффозия релъефи шакллари.
XI. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган релъефнинг биоген шакллари.
XII. Инсон фаолияти натижасида вужудга келган релъефнинг антропоген шакллари.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўринадики, релъеф шаклларини генетик типларини таснифлаштириш тадқиқот масштаби, мазмуни ва мақсадига кўра маoлум даражада фарқлар мавжуд бўлади.

Релъеф морфографияси ва морфометрияси.
Картография ва топография мақсадлари учун релъефнинг морфографик ва морфометрик хусусиятларини билиш муҳим аҳамиятга эга. Релъефнинг сифатий характеристикаси релъефнинг морфографияси дейилади. Релъеф морфографиясида релъеф шакллари, гипсометрияси (ер юзасининг баландлиги ва чуқурлиги) ўрганилади.
Релъефни ўрганишда унинг гипсометрик характеристикаси муҳим ўрин тутади. Дастлаб ер юзасида асосан икки гипсометрик юза: материк ва океаник юза ажратилади. Қуруқликнинг океан юзасига нисбатан ўртача баландлиги +875 м, океаннинг ўртача чуқурлиги -3730 м. Ер юзасининг ўртача баландлиги -2440 м га тенг. Демак, Ер учун манфий гипсометрик юза хос экан. Материк ва океанларнинг ўртача баландлик ҳамда чуқурликлари турличадир (1-жадвал).
1-жадвал


Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling