Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


Релъеф ҳосил қилувчи омиллар


Download 141.29 Kb.
bet6/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot

Релъеф ҳосил қилувчи омиллар
Релъеф ҳосил қилувчи эндоген ва экзоген жараёнларининг фаолияти айрим омиллар орқали юз беради. Улар релъеф ҳосил қилувчи омиллар дейилади. Бу омилларга ер пўстини ташкил қилувчи тоғ жинсларининг моддий таркиби, турли даврларда юз берган тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган геологик тузилмалар (структуралар) ва иқлимий шароит киритилади.
Тоғ жинсларининг хусусиятлари ва уларнинг релъеф ҳосил бўлишидаги роли. Ер пўсти турли генезисли, кимёвий ва минерологик таркиби ҳар-хил бўлган тоғ жинсларидан тузилган. Бу фарқлар тоғ жинсларининг хусусиятларида ўз ифодасини топган. Бунинг оқибатида тоғ жинслари ташқи кучларга нисбатан турлича чидамлиликка эга бўлади. Масалан, чўкинди жинслар нурашга нисбатан анча чидамли бўлсада, лекин уларнинг баoзилари (лёсс, қумлар, қумоқлар, мергеллар, шаьаллар) оқар сувлар ва шамолнинг ишига нисбатан кучсиз бўлади. Магматик ва метаморфик жинслар эса оксидланиш, гидратация, эриш, гидролиз ва бошқа жараёнлар таъсирида тез парчаланади. Тоғ жинсларининг парчаланиш тезлиги уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари билан ҳамда аниқ табиий географик шароит билан аниқланади.
Магматик кристалл жинслардан мономинералли кварцит, полиминералли гранитга нисбатан физикавий нурашга чидамли бўлади. Асосий ва улpтра асосий магматик жинслар бир хил шароитда нордон ва ўрта магматик жинсларга нисбатан нураш таъсирида тезроқ парчаланади.
Физикавий нураш жараёнларининг тезкорлигига тоғ жинсларининг иссиқлик ўтказувчанлиги ва иссиқлик сиьими ҳам муҳим рол ўйнайди. Тоғ жинслари қанчалик иссиқликни кам ўтказувчан бўлса, унинг юзасида ҳарорат фарқи шунчалик катта бўлади. Унинг юза қисми қуёш нурлари таъсирида тез қизийди ва унинг ҳажми ҳам ўзгаради. Совуқроқ бўлган ички қисмида эса бу ҳодиса кузатилмайди. Бунинг оқибатида тоғ жинси юзасида ёриқлар пайдо бўлади, у тез парчаланишга учрайди.
Тоғ жинсларининг ёмьир ва қор сувларини ўтказувчанлик даражаси катта морфологик аҳамиятга эга. Ьовак тоғ жинслари юза сувларини тезда шимиб олиб, ер ости оқимини ҳосил қилади. Бунинг натижасида ёнбағирда юза оқими ҳосил бўлмайди, демак эрозион релъеф шакллари ҳам унчалик ривожланмайди. Сувни ёмон ўтказадиган тоғ жинсларидан тузилган ёнбағирларда эса юза оқими ҳосил бўлиб, эрозион шаклларни ривожланишига олиб келади. Дарё водийлари, кўл ва денгиз қирғоқларида сув ўтказмайдиган қатламнинг бўлиши сурилма релъефнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Тоғ жинсларида ёриқларнинг кўп бўлиши эрозион шакларнинг ривожланишини осонлаштиради, кўпинча ҳудуддаги гидрографик тармоқларнинг жойланиш қиёфасини белгилаб беради. Тоғ жинсларининг эрувчанлик хусусияти ҳам муҳим морфологик аҳамиятга эга. Сувда осон эрувчи оҳактош, тош тузи, гипс, доломит каби тоғ жинсларидан карст релъефи шакллари ҳосил бўлади. Айрим тоғ жинслари, масалан, лёсс, лёссимон қумоқлар сув таъсирида намланганда зичлашиб ўз ҳажмини кичрайтиради. Бунинг натижасида бу жинслар қатламида чўкиш жараёни кузатилади.
Шундай қилиб, тоғ жинсларининг физик ва кимёвий хусусиятлари натижасида чидамли жинслар баландлик релъеф шаклларини, чидамсиз жинслар эса пастқамлик релъеф шаклларини ҳосил бўлишига олиб келади. Лекин тоғ жинсларининг чидамлилик даражаси фақат уларнинг физик ва кимёвий хусусиятлари билан боьлиқ бўлмай, балки табиий шароит билан ҳам белгиланади. Бир хил таркибли тоғ жинслари бир шароитда чидамли, бошқа табиий шароитда эса чидамсиз бўлиши мумкин.

Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling