Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа
Download 141.29 Kb.
|
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Релъеф генезиси ва ёши
Тоғлар-ер пўстининг бурмали ёки бурмали палахсали тузилишга эга бўлган, қисқа масофада баландликлар кескин ўзгарадиган, баландлиги турлича бўлган кенг ҳудудлардир. Улар гипсометрияси бўйича паст (1000 м гача), ўрта (1000 м дан 3000 м гача) ва баланд (3000 м дан юқори) тоғларга бўлинади. З.А.Сваричевская қуруқликнинг ўртача баландлигидан (+875 м) юқори бўлган кўтарилмаларни тоғ деб атайди. Унинг таснифи бўйича тоғлар баландлиги бўйича бўлинади: паст тоғлар (1000 м дан 2000 м гача), ўрта тоғлар (2000-3000 м), баланд тоғлар (3000-5000 м), энг баланд тоғлар (5000 м дан юқори).
Океан ва денгизларнинг гипсометрияси батиметрия (лотинча-чуқурликни ўлчаш) дейилади. Батиметрик фарқлар бўйича ажратилади: денгиз тагининг неритик зонаси (чуқурлик 0-200 м), батиал зона (200-3000 м), абиссиал зона (3000-6000 м) ва гипабиссиал зона (6000 м дан чуқур). Релъефнинг миқдорий характеристикаси релъефнинг морфометрияси дейилади. Релъеф морфометриясида релъеф шаклларининг майдони, узунлиги, кенглиги, баландлиги, ёнбағирлар қиялиги, парчаланиш чуқурлиги, зичлиги ва бошқалар ўрганилади. Морфометрик тадқиқотлар асосида горизонтал парчаланиш зичлиги, парчаланиш чуқурлиги, ер юзасининг қиялиги ва бошқа карталар тузилади. Релъефнинг морфографик ва морфометрик характеристикаси катта амалий аҳамиятга эга. Бу маoлумотларни билмай туриб биноларни қуриш, темир ва автомабил йўлларини ўтказиш, турли мелиоратив ишларни амалга ошириб бўлмайди. Релъеф генезиси ва ёши Релъеф эндоген ва экзоген жараёнларининг ўзаро алоқаси натижасида шаклланади деган тушунча-замонавий геоморфология фанининг асосий бошланьич қоидасидир. Бу тезис Ернинг релъефини генезисини (келиб чиқишини) энг умумий аниқловчисидир. Релъефнинг планетар, мега- ва макрошакллари, айрим ҳолларда мезошакллари эндоген, кичик шакллари эса экзоген генезисига эга. Экзоген жараёнлар ўз фаолиятида эндоген релъефини мураккаблаштиради ёки соддалаштиради. Айрим ҳолларда экзоген агентлар (тоғ жинслари, ҳаво оқимлари, сувлар ва бошқ.) эндоген шаклларини мураккаблаштириб ўзига хос мезо- ва микрорелъеф шаклларини вужудга келтиради, бошқалар эса эндоген жараёнлар яратган нотекисликларни текислайди, Экзоген жараёнлар эндоген релъефни кўмиб юбориши ёки аккумлятив шакллар билан мураккаблаштириши мумкин. Эндоген релъефга экзоген жараёнлар таъсирининг характери релъеф ривожланишининг тенденцияси, яъни ҳаракатларнинг кўтарилганлиги ёки пасайганлиги билан белгиланади. Download 141.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling