Мавзу. Рельеф тўғрисида умумий маълумот Режа


Релъеф ва геологик структуралар


Download 141.29 Kb.
bet7/9
Sana24.01.2023
Hajmi141.29 Kb.
#1115217
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza. Rel\'ef to’g’risida umumiy ma’lumot

Релъеф ва геологик структуралар
Геологик структураларнинг релъеф ҳосил бўлишида муҳим омил бўлишига тоғ жинсларининг ташқи жараёнларга нисбатан турли хусусиятлари релъефда геологик структуралар орқали ўз аксини топади. Ҳар хил тоғ жинсларининг хусусиятларига кўра танлаш (селектив) денудацияси туфайли, экзоген жараёнлар таъсирида геологик структураларнинг ишлови юз беради. Геологик структуралар турли структурали-денудацион релъефни вужудга келтиради. Структурали-денудацион релъеф қиёфаси айрим структура шакллари катталиги, фақат геологик структураларнинг типигагина боьлиқ бўлиб қолмасдан, балки ташқи кучлар таъсирининг характери ва интенсивлиги, тоғ жинсларининг чидамлилиги, қалинлиги, қатламда турли чидамлиликдаги тоғ жинсларининг алмашиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Текислик ва баoзи платоларга горизонтал структуралар хос бўлиб, қатламлар букилмаган, текис ҳолатда ётади. Бундай структураларда қатламли текисликлар (Волга бўйи қирлари), структурали платолар, ясситоғлар (Устюрт платоси, Ўрта Сибир ясси тоғлиги), столсимон ўлкалар вужудга келади.
Столсимон ўлка ва платоларнинг релъефи юза қисмидаги чўкинди қатламлари деярли горизонтал ётган анча баланд плато ва ясси тоғликларнинг парчаланиши натижасида вужудга келади. Қурьоқчил ва ёмьирли фаслларга бўлинган тропик иқлимли ўлкаларда оқар сувлар эрозияси ёмьирли фаслдагина бўлади. Бу вақтда чуқур водий ва жарлар вужудга келади. Қурьоқчил фаслда бу водий ва жарлар физик ва шамол эрозияси натижасида емирилади, емирилган жинсларни ёмьирли фаслда оқар сувлар олиб кетади. Бу жараёнларининг узоқ давомдаги таъсири натижасида текис жой айрим-айрим супасимон тоғларга, яъни усти ясси ва ёнбағирлари тик тоғларга бўлиниб кетади. Бунда тоғларнинг баландлиги текисликнинг дастлабки сатҳига тўьри келади. Бундай релъеф, масалан, Судан, Шарқий ва Жанубий Африкага ҳамда Устюрт платосини чеккалари (чинклар) га хосдир.
Вақт ўтиши билан чўкиндилардан таркиб топган платонинг супасимон тоғлари тобора емирила бориб, майдони қисқаради, баoзилари бутунлай емирилиб кетади; фақат у ер-бу ердагина бирмунча катта тоғлар сақланиб қолади, бу тоғлар орол тоғлар дейилади.
Агар горизонтал ётувчи чидамли ва чидамсиз жинслар вертикал бўйича навбат билан алмашиниб турса қатлам-поьонали релъеф вужудга келади. Бундай шароитда ривожланаётган эрозион шаклларнинг ёнбағирларида эса структурали террасалар ҳосил бўлади.

Download 141.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling