Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana15.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1272493
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Ìàâçó Ñàíîàò êîðõîíàëàðèäà ìa õíàò o

2.1.1-жадвал 
“Намангандонмаҳсулотлари” ОАЖда маҳсулот ишлаб чиқариш учун 
сарфланадиган ишчи кучлари.
1. 
Бошқарув аппаратида
29 киши 
2. 
Ишлаб чиқариш техник лабораториясида
17 киши 
3. 
Тегирмон цехида 
36 киши 
4. 
Омухта – ем цехида
20 киши 
5. 
Элеваторда
36 киши 
6. 
Энергия цехида 
15 киши 
7. 
Механика цехида
14 киши 
8. 
Юк юклаш ва тушириш цехида 
42 киши 
9. 
Тайѐр маҳсулот омборларида
9 киши 
10. Материал омборида 
3 киши 
11. Соқчилар бўлимида 
28 киши 
12. Нон ишлаб чиқариш бўлими ва цехларда 
43 киши 


19 
13. Есин ДККШ ва уруғлик цехида
24 киши 
14. Искавот ДККШда
18 киши 
15. Чортоқ уруғлик ДККШда 
22 киши 
Бундан ташқари асосий бўлмаган фаолиятда 158 нафар ишчи
жумладан;
2.1.1-жадвал давоми 
1. 
Ёрдамчи хўжаликда 
5 киши 
2. 
Транспорт бўлимида 
17 киши 
3. 
Савдо бўлимида
25 киши 
4. 
Ошхонада
8 киши 
5. 
Тиббий бўлим ва санаторияда
3 киши 
6. 
Кичик хизмат ишларида 
16 киши 
7. 
Нанай дам олиш уйида 
1 киши 
8. 
Беш юз бошилар 
83 киши 
Манба: ―Намангандонмаҳсулотлари‖ ОАЖ ҳисоботи асосида тайѐрланди. 
Бунга мос равишда корхонанинг 2012 йилда иш ҳақи фонди 2115432,1 
минг сўмни ташкил этган ҳолда, ўртача 1 ишловчининг 1 ойлик иш ҳақи 
318206 сўмни ташкил этади. 
2.1.1-жадвалдан кўринишича, ―Намангандонмаҳсулотлари‖ОАЖда барча 
ишчи ва ходимларнинг сарфланадиган ишчи кучлари анча кишини ташкил 
этиши кўриниб турибди.
Бугунги кунда ―Намангандонмаҳсулотлари‖ОАЖнинг асосий ишлаб 
чиқарадиган маҳсулотларини таҳлил қиладиган бўлсак, корхона асосан олий 
ва 1-2 навли ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ундан ташқари омухта-ем, 
нон маҳсулотлари, уруғлик буғдой, товар дон ҳамда бошқа маҳсулот ва 
жиҳозлар ишлаб чиқаради.
Ишлаб чиқариш қувватлари эса қуйидаги натижаларга эга. 
1. Тегирмон цехи 1 суткада 190 тонна 1 йилда 57500 тонна ун 
маҳсулотлари; 
2. Омухта – ем цехи 1 сутада 100 тонна 1 йилда 30000 тонна омухта - ем; 
3. Нон ишлаб чиқариш цехлари 1 суткада 13,56 тонна 1 йилда 4475 тонна 
нон маҳсулотлари; 
4. Макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи дастгоҳлар 1 суткада 2,86 
тонна 1 йилда 944 тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
қувватларига эга. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш босқичлари ва ишлаб чиқаришни амалга 
ошириш механизми меѐрий даражада бўлсада корхонанинг рентабеллигини 
юқори деб бўлмайди. 
Корхонада сиғими 55 минг тонна донни сақлаш ва тозалаш қувватига 
эга бўлган омборхона элеватор мавжуд бўлиб, элеватордан келган дон 
тегирмон цехида қайта тозаланади ва ишланади. Натижада 3 хил навли ун 
маҳсулотлари ва кепак ишлаб чиқарилиб, унлар тайѐр маҳсулот омборига 


20 
ўтказилади. Тегирмондан чиққан кепак омухта-ем цехига етказилади. 
Кепакка хом – ашѐ ва бошқа донсиз хом – ашѐлар аралаштирилиб, рецепт 
асосида омухта – ем ишлаб чиқарилади. Корхонанинг Тўрақўрғон ва Чортоқ 
туманларида жойлашган уруғлик ишлаб чиқариш цехларида келгуси йил 
ҳосили учун сифатли уруғлик буғдой ишлаб чиқарилади. 
Ишлаб 
чиқарилаѐтган 
тайѐр 
маҳсулотлари 
омборлардан 
истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
57 – сонли қарорига асосан 2005 йил 14 февралдан бошлаб республикаси 
мол, хом – ашѐ биржаси томонидан ташкил этилган биржа савдолари ҳамда 
―Уздонмаҳсулот‖ АК томонидан берилган фондларга асосан маҳсулот ишлаб 
чиқарилади ва сотилади. 
Корхонада натура ҳолида ун ишлаб чиқариш ҳажмини кейинги 
йилларда аввалги йилга нисбатан ўсишига эришилмаган, бунинг асосий 
сабабларидан бири корхона тегирмони 2003 йил 14 март куни ишга 
туширилган бўлиб 10 йил давомида тўхтовсиз ишлатилган. Бирор марта ҳам 
капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги ҳозирги кунда элаклар 
яроқсиз ҳолатга келганлиги ва дастгоҳлар эскирганлиги. 
Маҳсулот сотишдан тушадиган тушум ҳисоби ва молиявий натижа 
тўғрисида 2013 йилга режадан маълумки, асосан ун маҳсулотлари бўлиб, 
бунда 1 – навли ун 29500 тоннани ташкил этиб, кейинги ўринларда олий 
навли ва 2 – навли ун маҳсулотларини етказиб бериш режалаштирилган. 
(2.1.2 - жадвал).

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling