Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни


Ишлаб чиқаришдаги меҳнат ресурсларининг функционал гуруҳлари


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana15.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1272493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Ìàâçó Ñàíîàò êîðõîíàëàðèäà ìa õíàò o

Ишлаб чиқаришдаги меҳнат ресурсларининг функционал гуруҳлари. 
 
Ишлаб чиқариш корхонасида корхонанинг ишлаб чиқаришдан ташқари 
соҳаларида ишлаѐтганлар, болалар боғчалари, клублар, кўмакчи хўжаликлар, 
турар-жойларга хизмат кўрсатаѐтган ходимлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни 
ишлаб чиқаришдан ташқари ходимлар гурухига киритилади. Улар 
корхонадаги ишлаб чиқариш жараѐнига боғлиқ бўлмаган ишларни 
бажарадилар. 
Ривожланган мамлакатларда аллақачон «иқтисодий жиҳатдан фаол 
аҳоли» тушунчаси қарор топган. Халқаро стандартларга мувофиқ уларга 
меҳнат билан банд аҳоли ва иш қидираѐтган ишсизлар киради. Шунингдек, 
«фуқоролик жиҳатидан иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси ҳам тарқалган 
бўлиб, унга ҳарбий хизматчилар киритилмайди. 
Шундай қилиб, «меҳнат ресурслари» ўз мазмунига кўра, «иқтисодий 
фаол аҳоли» тушунчасидан кенгроқдир. Иқтисодий фаол аҳолидан ташқари 
меҳнат ресурслари яна меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги ўқувчиларни ҳам, 
шунингдек, ана шу ѐшдаги уй бекалари ва мамлакатнинг қолган барча 
аҳолисини, яъни ишсиз бўлмаса ҳам, қандайдир сабабдарга кўра, мамлакат 
хўжалигида иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳам ўз ичига олади. 
Ҳозирда «ишчи кучи» тушунчаси кўп ишлатилсада, унинг чегараси аниқ 
белгиланмаган. Баъзан иш кучи деганда ҳам ҳақиқий ходимлар, ҳам 
потенциал ходимлар, яъни амалда ўша «меҳнат ресурслари»нинг ўзи 
тушунилади. Кўпинча бу тушунча тор маънода ходимларнинг умумий 
сонини англатади. 
Бугунги кунда амалга оширилаѐтган модернизациялаш, ишлаб 
чиқаришни техник ва технологик янгилаш меҳнат жараѐни мазмунини 
ўзгартиришга, такомиллаштиришга мажбур қилади. У ишлаб чиқаришдаги 
меҳнат ресурсларидан фойдаланиш соҳасига катта талаблар қўймоқда. 
Меҳнат ресурсларининг функционал 
гурухлари 
Ишчилар
Муҳандис-техник ходимлар 
Ўқувчилар ва шогирдлар 
Хизматчилар 
Кичик хизмат кўрсатиш 
персонали 
Қўриқлаш ва ѐнғинга қарши 
кураш ходимлари 


12 
Ҳозирги вақтдаги меҳнат ресурслари юқори малакага эга бўлишлари, 
замонавий асбоб-ускуналарда ишлаш кўникмаларига эга бўлишлари талаб 
этилади. Шу билан биргаликда улар юқори меҳнат унумдорлигига эришиш 
билан биргаликда, меҳнат сифатини ошириб боришлари, рақобатбардошли 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладиган бўлишлари, 
рақобатбардош хизматларни кўрсата билишлари лозим. Акс холда, улар 
томонидан тамалга оширилган ишларнинг сифати пасаяди ва ишлаб 
чиқарилган 
маҳсулотларни 
ва 
кўрсатилаѐтган 
хизматларнинг 
истеъмолчилари камайиб кетиши муқаррар. Улардаги меҳнат кўникмалари 
билан бир қаторда назарий билимлар ҳам тобора кўпроқ рол ўйнай 
бошлайди. Фан-техника тараққиѐти натижасида ишлаб чиқаришдаги 
ходимлар касблари ва ихтисослари тобора мураккаблашиб боради. Улар 
турли русумдаги дастгохларда ишлар кўникмаларига эга бўлишлари, ахборот 
технологияларини яхши билишлари ва ишлаб чиқаришда улардан 
фойдаланишлари лозим. Шундагина меҳнат ресурслари самарали ишлай 
бошлайди. 
Меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш масалаларини ўрганишда 
иқтисодиѐтни модернизациялаш даври ҳусусиятларини ҳам ҳисобга олиш 
лозимдир. Иқтисодиѐтни модернизациялаш шунчаки гап эмас. У мамлакат 
иқтисодиѐтини тубдан янгилаш, унинг барча соҳаларида ўзгартиришлар 
киритиш ва бунинг натижасида иқтисодиѐт комплексининг самарали 
ишлашини амалга оширишдир. Бу мураккаб бўлган вазифани бажариш учун 
меҳнат ресурсларидан самарали равишда фойдаланиш лозим. Меҳнат 
ресурсларидан самарали фойдаланиш учун эса, авваламбор уларни 
бошқариш зарур. Меҳнат ресурсларини бошқаришда, асосан улардан 
мақсадга мувофиқ фойдаланиш, уларни техника ва технология, моддий хом 
ашѐ ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш, меҳнат ресурсларининг 
малакаларини ошириш каби ишларни амалга оширилади. Меҳнат 
ресурсларини бошқариш орқали уларга нисбатан таъсир кўрсатилади. 
Натижада, меҳнат ресурсларининг унумдорлиги ортиб боради ва ялпи ички 
маҳсулотга қўшадиган ҳиссалари ортиб боради. 
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулот 
ѐки кўрсатилган хизмат рақобатбардошлилигини оширишнинг асосий 
йўлларидан бири – меҳнат ресурсларини ташкил этиш ва самарали тарзда 
бошқаришдир. Меҳнат ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш 
асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, меҳнат унумдорлигини 
ўстириш кундан-кунга катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. 
Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараѐни биринчи навбатда меҳнат 
жараѐнидан иборатдир. Меҳнат жараѐни меҳнат ресурсларининг меҳнатини, 
меҳнат буюмини ва меҳнат воситаларини ўз ичига олади. Меҳнат – 
кишиларнинг маълум бир мақсадга қаратилган онгли фаолияти бўлиб, бу 
фаолият натижасида улар табиатдаги мавжуд нарсаларни ўзгартириш, ўз 
эҳтиѐжларига мослаштириш орқали моддий неъматлар ва маданий бойликлар 
яратадилар. Меҳнатнинг шу тариқа ифода топган табиати ҳар қандай 
кишилик жамиятида ҳам ишлаб чиқаришнинг асосий шарти бўлиб 
қолаверади. Чунки, меҳнатсиз моддий неъматлар яратилиши, ишлаб чиқариш 
ѐки хизмат кўрсатиш жараѐнининг бўлиши мумкин эмас. 


13 
Меҳнат ресурсларининг меҳнати йўналтирилган табиатдаги барча 
нарсалар меҳнат буюми деб аталади. Кишилар ўз меҳнати буюмларига 
қандай воситалар билан таъсир кўрсатсалар, ана шунга меҳнат воситаси 
дейилади. Меҳнат воситалари орасида меҳнат қуроллари муҳим рол ўйнайди. 
Меҳнат буюмлари билан меҳнат воситалари биргаликда ишлаб чиқариш 
воситаларини ташкил этади. Аммо, ишлаб чиқариш воситалари ҳар қанча 
замонавий, ривожланган, такомиллашган бўлсада, ҳатто жахон андозалари 
талабларига тўла жавоб берсада, ўз ҳолича ҳаракатга келмайди. Улар фақат 
ишчи кучи, яъни инсоннинг меҳнат қобилияти билан бирлашгандан 
кейингина ҳаракатга келади, меҳнат жараѐни амалга ошади, моддий 
неъматлар ишлаб чиқарилади ѐки маълум хизматлар кўрсатилади. Демак, 
меҳнат жараѐни, яъни моддий неъматлар ишлаб чиқариш ѐки хизматлар 
кўрсатиш жараѐнида меҳнат ресурсларининг бевосита меҳнати муҳим 
аҳамиятга 
эга. 
Меҳнат 
ресурсларидан 
самарали 
фойдаланишга 
йўналтирилган бошқариш, ташкил этиш ва режалаштириш мамлакатимизда 
амалга оширилаѐтган иқтисодиѐтни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни 
техник ва технологик янгилаш шароитида янада муҳим аҳамият касб 
этмоқда
.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling