Мавзу: Шаҳарларнинг функциялари
Download 31.21 Kb.
|
5. Шаҳарлар функциялари.
Пойтахт шаҳарлар. Пойтахт шаҳарлар мамлакат шаҳарлар тўри ва тизимида карвонбошилик қилишади. Аммо улар аҳолиси бўйича энг катта, саноат ўта ривожланган бўлиши асло шарт эмас. Чунки, бундай шаҳарларнинг асосий вазифаси - сиёсий марказ, дорулсалтанат, яъни пойтахт функциясини бажаришдан, бинобарин, мамлакатни бошқариш, уни сиёсий, илмий - техникавий, ижтимоий - иқтисодий жиҳатдан ташкил қилишдан иборат бўлиши лозим.
Жуда кўп мамлакатларда пойтахт шаҳарлар муаммоси кескин туради. Бундай шаҳарлар мумкин қадар мамлакат худудининг ўртасида (марказида), атрофдаги қўшни давлатларга нисбатан ҳам қулай геосиёсий ўринда, тарихан асосий туб миллат тарқалган ҳудудда жойлашган бўлмоғи лозим. Сабаби - улар энг аввало миллий пойтахтлардир. Шу билан бирга, бу шаҳарларда бошқарув функцияси кенг ривожланган бўлиши шарт. Дунё мамлакатларининг айримларида пойтахт шаҳарлари ўзгариб турган. Масалан, Бразилияда пойтахт Рио-де Жанейродан Бразилиага, Қозоғистонда Алматадан Астанага, АҚШда Филаделфиядан Вашингтонга, Покистонда Карачидан Исломободга кўчирилган. Бир вақтлар Украинанинг пойтахти Харков, Россияники Петербург, Туркияники Стамбул, Қорақалпоғистонники Тўрткўл бўлган, Ўзбекистон Республикасининг дастлабки пойтахти Самарқанд бўлиб, 1930 йилда бу вазифани бажариш Тошкентга берилган. Пойтахт шаҳарларнинг нуфузи ҳам, маъсулияти ҳам юқори. Бинобарин, ҳар қандай мамлакат ўзининг бош шаҳри, «йўлбошисига» катта эътибор бермоғи табиийдир, чунки улар ўша жойда яшовчиларнинг миллий ифтихори ҳисобланади. Мамлакат тараққиёти йўлида энг аввало, пойтахтлар алоҳида аҳамиятга эга эканлигини назарда тутган ҳолда, илк бора Япония тажрибасида пойтахтни ривожлантириш ишлари кўзда тутилган – “Пойтахт тараққиёти” номли шаҳарларни режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган (М.Паcионе, 2009. 115-б.). Айрим мамлакатларда расмий пойтахтлар йўқ ва муайян шаҳарлар унинг вазифасини бажаради (Швейцарияда қадимий пойтахти Берн, Науруда Ярен). Баъзи давлатларда пойтахт функциялари бир неча шаҳарлар, масалан, Германияда Берлин, Бонн, Карлсруе, Россияда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўзаро тақсимланган.1 Аксарият мамлакатларда пойтахт вазифасини йирик шаҳарлар бажарса, баъзи давлатлар соф пойтахтлик функциясини бажариш нуқтаи назаридан аҳоли сони кам бўлган кичикроқ, тинч-осуда шаҳарларни маъқул деб ҳисоблайдилар (Вашингтон, Бразилиа ва б.). Download 31.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling