Мавзу: Шаҳарларнинг функциялари
Download 31.21 Kb.
|
5. Шаҳарлар функциялари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол ва топшириқлар
Глобал шаҳарлар. Ҳозирги вақтга келиб, жаҳон иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти маълум маънода “глобал шаҳарлар” ривожланишида ўз ифодасини топмоқда. Сўнгги йилларда илмий адабиётларда тез-тез қўлланилаётган ушбу атаманинг фанга кириб келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Ҳозирда бу янги атаманинг мазмун-моҳияти унга мансуб бўлган объектларнинг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари, ўзгаришларини тадқиқ этиш асосида аста-секин очиб берилмоқда.
Бу атама фанга илк марта ”дунёвий шаҳарлар” номи билан 1915-йилда британиялик урбанист П.Геддес томонидан киритилган ва у бизнес ишлари энг кўп юритиладиган, халқаро бизнес учрашувлари ўтказиладиган шаҳарларни шу тоифага киритган. Аммо глобал шаҳарларга 1970-йиллардан халқаро муносабатлар жадал ривожлангач, алоҳида эътибор берила бошланди. 1991-йилда чоп этилган Саския Сассеннинг “Тҳе глобал cити” асарида таъриф берилишича, глобал шаҳарлар (инглиз тилида “дунё шаҳри”, “алфа шаҳар”) – бу жаҳон иқтисодий тизимининг муҳим элементи ҳисобланувчи, халқаро миқёсда ўзига хос марказий, сиёсий-иқтисодий, маданий вазифаларни бажариб бериш бўйича тан олинган шаҳарлардир. Масалан, Лондон, Женева халқаро молиявий, Ню-Ёрк-иқтисодий, Куала-Лумпур-туризм маркази ҳисобланади. Глобал шаҳарларнинг вужудга келишининг асосий омили - халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, жаҳон ҳамжамиятининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини янада байналминаллашуви, транспорт ва алоқанинг ривожланиши билан давлатлараро ўзаро муносабатларда давлат чегараларининг тўсиқ сифатидаги ролини камайиб бориши ётади. Глобал шаҳарлар бошқа шаҳарлардан фарқли равишда аҳоли сонидан қатъий назар, халқаро миқёсда иқтисодий, молиявий, бизнес ва хизмат кўрсатиш фаолиятларини қулай, тез, сифатли тарзда амалга ошириши, шу билан бирга айнан шу соҳаларда жаҳон миқёсида марказ сифатида тан олинган бўлиши лозим. Шунингдек, халқаро сиёсий, ҳуқуқий ташкилотларнинг штаб-квартиралари, илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти, ахборот-технологиялари билан таъминланганлик даражаси, дунёнинг энг машҳур ўқув юртлари, кутубхоналари, илмий-текшириш институтлари жойлашганлиги билан аҳамиятлидир. Масалан, Токио дунёда ўз илмий, табиий-техника фанларининг экспериментал объектлари, Ню-Йорк эса ўзига хос тор мутахассислик текшириш институтлари, айниқса, вулқоншунослик, алтернатив энергия манбалари турини кўпайтириш, экологик тоза ёқилғини имкон борича арзон ишлаб чиқариш бўйича ноёб марказлар кўп жойлашганлиги билан ажралиб туради. Глобал шаҳарларда сивилизатсиянинг энг яхши ютуқлари, жаҳон аҳлига таниқли театр, музей ва маданият уйлари жойлашганлиги сабабли бу шаҳарларга туристлар, асосан, инсон қўли билан яратилган ноёб объектларни кўриш мақсадида боради. Бу жиҳатдан Токио ўзининг император саройи, Токио телеминораси, Токио Миллий музейи, Уено боғи билан машҳур бўлса, Лондон 7.5 млн. экспонатли Британия музейи, Мадам Тюссо экспонатлар музейи, Глобус театри ва бошқалар билан машҳур. Ню-Ёрк эса ўзининг Бутунжаҳон Савдо маркази, АҚШ асосий телекомпаниялари - СБС, ББС, НБС штаб-квартиралари, Озодлик ҳайкали билан сайёҳларни ўзига кўп жалб эта олади. Ҳозирги вақтда глобал шаҳарлар рўйхатига 60 га яқин шаҳарлар кирган, уларнинг қаторидан МДҲ даги бирорта ҳам шаҳар ўрин олмаган. Глобал шаҳарлар ҳам ўз таснифига эга. С.Сассен уларни халқаро аҳамиятига қараб алфа, бетта, гамма шаҳарларга ажратади. 1980-йилги Жоҳн Фриедманн тадқиқотларида янги урбанистик иерархия яратилиб, Лондон, Ню-Ёрк, ва Токио глобал молиявий бўғимлар, Маями, Лос-Анжелес, Франкфурт, Амстердам, Сингапур кўп миллатли бўғимлар, Париж, Сюрих, Мадрид, Мехиcо, Сан Пауло, Сеул, ва Сидней муҳим миллий тоифа сифатида тан олинди ва уларнинг барчаси битта иерархияга бирлаштирилди. Кристаллер типологияси эса кичик ҳудудлар (мамлакатлар, раёнлар) шаҳарлари учун асос бўлиб хизмат қилмоқда (М.Паcионе, 2009, 122-б.). Савол ва топшириқлар Шаҳарларни турларга ажратиб ўрганишнинг қандай афзалликлари бор? Шаҳарлар функциясига кўра қандай турларга ажратилади? Пойтахт шаҳарларнинг вазифалари нималардан иборат? Глобал шаҳарлар гуруҳига қандай шаҳарлар киради? 1Лучников А.С. Экономическая и социальная география России и мира. Пермь, 2015. Б-46. Download 31.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling