Мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари. Ривожлантирувчи ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар


Download 1.96 Mb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.96 Mb.
#1514260
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Mavzu

Мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари. Ривожлантирувчи ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар

1. Шахсга йўналтирилган таълим назарияси ва унинг мазмуни. Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий талаблари.

2. Шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг турлари. Таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш

3. Л.В.Занковнинг ривожлантирувчи таълим технологияси ва унинг назарий билимларни эгаллашдаги роли

4. Д.Б.Эльконин ва И.Давидовларнинг ривожлантирувчи таълим технологияси. Таълимнинг уч босқичли модели. Чақириқ, англаш, фикрлаш босқичлари

5. Тўлиқ ўзлаштириш технологияси ва М.В.Клариннинг тўлиқ ўзлаштириш методикаси

Шахсга йўналтирилган таълим деганда, биз кўпроқ ўқувчиларнинг шахсий манфаатлари, эҳтиёжларини назарда тутамиз. Бунда таълимнинг мазмуни ўқувчи шахсининг қизиқишларига мос равишда йўналтирилиши, унинг қизиқишлари ва лаёқатини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинади

  • Шахсга йўналтирилган таълим деганда, биз кўпроқ ўқувчиларнинг шахсий манфаатлари, эҳтиёжларини назарда тутамиз. Бунда таълимнинг мазмуни ўқувчи шахсининг қизиқишларига мос равишда йўналтирилиши, унинг қизиқишлари ва лаёқатини қўллаб-қувватлаш бош мақсад қилиб олинади

Ўқувчининг ўз-ўзини билиши, шахсининг ўзига хослиги, унинг ривожланиш даражаси, келгусидаги орзу-мақсадларига зришиш учун қилаётган хатти-ҳаракатлари замирида пухта билим олиш, таълимнинг кейинги босқичига тайёрланиш мужассам. Унинг қизиқишлари, фантазияси аниқ мақсад сари йўналтирилган бўлиб, ўз манфаатларини фанлардан Давлат таълим стандартлари талаблари асосида нафақат минимал даражадаги балки, максимал даражадаги билимларни эгаллаш билан ҳимоя қилишга қодир бўлиши мумкин. Бунинг учун эса, ўқитувчилар томонидан уларнинг интилиш ва қизиқишларини рағбатлантириб бориш катта аҳамият касб этади. Бундай ёндашув орқали таълим жараёнини амалга оширишда ўқувчининг билим олиш жараёнини ўз ичига олган, ўқитувчи – ўқувчи – ўқитувчи муносабати ҳамкорлиги ва эркин танлаш принципи уни танлаган соҳаси билан шуғулланишдан зериктирмайди, билимларини такомиллаштириш сари ундайди.

  • Ўқувчининг ўз-ўзини билиши, шахсининг ўзига хослиги, унинг ривожланиш даражаси, келгусидаги орзу-мақсадларига зришиш учун қилаётган хатти-ҳаракатлари замирида пухта билим олиш, таълимнинг кейинги босқичига тайёрланиш мужассам. Унинг қизиқишлари, фантазияси аниқ мақсад сари йўналтирилган бўлиб, ўз манфаатларини фанлардан Давлат таълим стандартлари талаблари асосида нафақат минимал даражадаги балки, максимал даражадаги билимларни эгаллаш билан ҳимоя қилишга қодир бўлиши мумкин. Бунинг учун эса, ўқитувчилар томонидан уларнинг интилиш ва қизиқишларини рағбатлантириб бориш катта аҳамият касб этади. Бундай ёндашув орқали таълим жараёнини амалга оширишда ўқувчининг билим олиш жараёнини ўз ичига олган, ўқитувчи – ўқувчи – ўқитувчи муносабати ҳамкорлиги ва эркин танлаш принципи уни танлаган соҳаси билан шуғулланишдан зериктирмайди, билимларини такомиллаштириш сари ундайди.

Download 1.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling