Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Эрамиздан аввал яшаб ўтган Арестотель ўсимликлар тупроқдан мураккаб моддаларни ўзлаштиради ва шулар ҳисобига ўз танасини шакллантиради деган
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
Эрамиздан аввал яшаб ўтган Арестотель ўсимликлар тупроқдан мураккаб моддаларни ўзлаштиради ва шулар ҳисобига ўз танасини шакллантиради деган.
Рус олимлари А.Т.Болотов (1770) ва И.И.Комов (1788)лар асарларида ўсимликларни минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш зарурлигини баён этдилар. Ўсимликларни минерал элементлар билан таъминлаш орқали уларни ўсиши ва ривожланишини яхшилаш мумкинлигини Т.Соссюр ўз тажрибаларида аниқлади. 1800 йилда немис агрономи А.Тэер яратган “гумус назарияси”га кўра ўсимликлар асосан сув ва гумус моддалари билан озиқланади, шу сабабли тупроқда қанча чиринди моддалар кўп бўлса, ўсимликлар шунча яхши ўсади ва ривожланади.
1840 йилда немис олими Ю.Либих А.Тэернинг бу назариясини танқид қилиб чиқди ва ўсимликларни минерал моддалар билангина озиқлантириш зарур деган фикрни олға сурди. У ўсимликлар қолдиқларини ёндириб, уларни экин майдонларига солишни тавсия этди ва “қайтариш қонуни”ни яратди. Ю.Либих суяк унини сульфат кислота билан ишлаб, фосфорли ўғитлар тайёрлашни ишлаб чиқиб, суперфосфат саноатига асос солди. Кейинчалик инглиз олими Лооз(1843) табиий фосфаритлар асосида суперфосфат тайёрлаш усулини яратди.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling