Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
Жуда кўп ўсимликлар учун бор зарур, айниқса, 2 паллалилар кўп талаб қилади. У кўп физиологик жараёнларга таъсир этади, гул чангларининг унишини ва чанг найларининг ўсишини тезлаштиради, гуллар, мевалар сонини кўпайтиради. Углеводлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг алмашинувига таъсир этади. У етишмаганда даставвал ўсиш конуси нобуд бўлади, чангланиш ва мева тугунчаларининг ҳосил бўлиш жараёнлари издан чиқади. Ўғит сифатида таркибида 17% бор бўлган бор кислотасини Н3ВО3 ишлатиш тавсия этилади.
Баҳорги бошоқли дон экинлари вегетациясининг дастлабки 1,5 ойида азот, фосфор ва калийни энг фаол ўзлаштиради. Сули шу даврда умумий калийнинг 70%ини ва кальцийнинг 58%ини қабул қилади, магнийни эса ўсиш-ривожланиши давомида бир текис ўзлаштиради. Нўхат зарур минерал элементларни бутун вегетацияси давомида бир текис ўзлаштиради. Баъзи ўсимликлар эса минерал элементларнинг асосий қисмини ўсиш-ривожланишининг иккинчи ярмида, яъни гуллаш, уруғининг шаклланиши даврида ўзлаштириши аниқланган.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling