Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
Кобальт бўз тупроқларда 5 мг/кг бўлиб, унинг 0,6-1,0 мг/кг ми ўзлаштирилади. У дуккаклилар учун муҳимроқ бўлиб, туганак бактерияларини кўпайтиради. Таркибида кобальт кўп учрайдиган В12 витаминини фақат бактероидлар синтез қилади. У молекуляр азотнинг фиксациясида иштирок этади, азотни ўзлаштиришга ва хлорофиллнинг миқдорини оширишга таьсир қилади.
Молибденни ўсимликлар анион МоО4- шаклида ўзлаштиради. У ўсимликларнинг ёш қисмлари ва баргларида кўп тўпланади. Молибден молекуляр азотни фиксацияловчи микроорганизмлар учун жуда зарур. У етишмаса тўқималарда нитратлар тўпланиб қолади, дуккаклилар илдизида туганак бактериялар ривожланмай қолади, ўсимликларнинг ўсиши сусаяди, пояси ва барг япроқлари деформацияланади. Ҳужайралардаги аминлаш ва қайта аминланиш реакцияларида иштирок этувчи ферментлар учун зарур, аскорбин кислотанинг ҳосил бўлишида иштирок этади.
Марганецни ўсимликлар катион Мn+ шаклида ўзлаштиради. У фотосинтез жараёнида иштирок этиб, сувнинг фотолизи ва кислороднинг ажралиб чиқиши, СО2 нинг қайтарилишида муҳим роль ўйнайди, шакарларнинг синтезини, унинг барглардан бошқа органларга оқимини кучайтиради; нафас олиш, азот ўзлаштириш жараёнларида, нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. Марганец етмаганда барг томирлари ўртасида сариқ доғлар ва хлороз пайдо бўлади, ғалласимонлар, лавлаги, картошка каби экинлар тез зарарланади. Ўғит сифатида марганецнинг MnSO4 тузи ишлатилади.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling