Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
Ўзида азот сақловчи ва айниқса, оқсилли бирикмалар тупроқда яшовчи чиритувчи бактериялар ва бошқа турли микроорганизмлар таъсирида кучли ўзгариб минераллашади. Бу жараёнларда кўп миқдорда аммиак ажралиб чиққанлиги учун аммонификация жараёни деб аталади. Аммонификация жараёнида турли замбуруғлар иштирокида оқсиллар пептон, полипептид ва аминокислоталаргача парчаланади.
Нитрификация жараёни икки фазадан ташкил топган бўлиб, биринчисида нитрозомонас гуруҳига кирувчи турли организмлар ҳаёти жараёнида аммиак ҳаводаги кислород ҳисобига оксидланишидан нитрит кислота ҳосил бўлади. Иккинчи фазада нитробактер иштирокида биринчи фазада ҳосил бўлган нитрит кислотанинг оксидланиши натижасида нитрат кислота вужудга келади. тупроқда нитрит ва нитрат бирикмалари таркибидаги оксид ҳолидаги азот баъзи микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятида молекула шаклидаги азот (N2)гача қайтарилади. Бу жараён денитрификация деб аталади.
Азот бошқа элементларга нисбатан бир неча баровар кўп ўзлаштирилади. Тупроқда азот етишмаса, ўсиш секинлашади, барглар майдалашиб, сарғая бошлайди, илдиз тизими жароҳатланади, гуллар ва ёш мева тугунлари тўкила бошлайди. Агар азот жуда кам бўлса, ўсимликлар қуриб қолиши мумкин.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling