Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
Алоҳида битта катионда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши нормал бўлмайди. Чунки улар ўсимликларга заҳарли таъсир этади. Агар эритмага бошқа бир катион киритилса, иккинчи бир катионнинг заҳарли таъсири йўқолади, бу ҳолатга ионлар антогонизми дейилади. Аксинча бир катионли эритмага иккинчисининг киритилиши заҳарли таъсирни кучайтирса, унга синергизм ҳодисаси дейилади.
Ўсимликлар нормал ўсиши ва ривожланиши учун эритмадаги катионларнинг миқдори маълум нисбатда бўлиши зарур. Маълум нисбатда бўлган ионлар ҳисобига тайёрланган аралашма мувозанатли ёки ўзаро тенглаштирилган эритмалар дейилади. Минерал элементлардан тайёрланган эритмада ўсимлик ўстириш усули сув культураси дейилади. Ўсимликларни ўстиришда субстрат (муҳит) сифатида қум ишлатилса қум культураси, тупроқ ишлатилса тупроқ культураси дейилади.
Минерал тузлар кимёвий жиҳатдан нейтрал бўлишига қарамай, физиологик ишқорий ёки физиологик нордон туз дейилади. Масалан, аммоний сульфат (NH4)2SO4 кимёвий жиҳатдан нейтрал туз бўлиб, муҳит (эритма)да NH4+ ва SO4 - ионларигача парчаланади. Ўсимликлар олтингугуртга нисбатан азотга талабчанлигидан NH4+ катеонини кўпроқ қабул қилади, SO4— аниони эса муҳитда тўпланиб, унинг кислоталик хусусиятини намоён қилади. Шунинг учун ҳам аммоний сульфат тузи физиологик жиҳатдан кислотали тузларга киради.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling