Мавзу: Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Молекуляр азотнинг қайтадан ҳаво таркибига қўшилиши ва аввалги миқдорда тикланиши қуйидагича юз беради
Download 75.02 Kb.
|
Усимликларнинг минерал озикланиши 2
Молекуляр азотнинг қайтадан ҳаво таркибига қўшилиши ва аввалги миқдорда тикланиши қуйидагича юз беради:
Азот оқсиллар, ферментлар ҳосил бўлишида иштирок этиб қолмасдан, хлорофилл молекуласи, ДНК, РНК, АТФ, НАД, НАДФ, витаминлар, алкалоидлар ва турли бирикмалар таркибида учрайди. Нитрит, нитрат ва аммоний тузлари таркибидаги NO2 ва NO3 анионлари ва NH3 катиони шаклидаги азотни ўсимликлар ўзлаштиради. Экинларни азотга бўлган талабини қондириш учун далага маҳаллий ва азотли ўғитлар берилиши зарур.
Ҳар қандай аминокислота ўзидаги NH2 гуруҳини бошқа кетокислотага ўтказиши натижасида янги аминокислота ва янги кетокислота ҳосил бўлишини А.Г.Брунштейн, М.Г.Крицман (1937) аниқлаб, уни қайта аминланиш деб атаганлар. Оқсил бирикмалари доим янгиланиб, ўзгариб туради ва парчаланганда аминокислоталаргача бўлинади. Аминокислоталарнинг ўзи ҳам парчаланиб, аммиак ва кетокислоталар ҳосил қилади. Ажралиб чиққан NH3 гуруҳи бошқа оксикислоталар билан бирикиб, янги аминокислаталар ҳосил бўлишида иштирок этади.
Download 75.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling