Мавзу: Стандартлаштириш асослари ва моҳияти. Режа: Стандартлаштириш ҳақида. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Download 58.25 Kb.
bet1/9
Sana22.12.2022
Hajmi58.25 Kb.
#1041106
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу 9,10


Мавзу: Стандартлаштириш асослари ва моҳияти.
Режа:
1. Стандартлаштириш ҳақида.
2. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
3. Стандартлаштириш сохасидаги асосий атамалар ва тушунчалар.
4. Ўзбекистон Республикасида «Стандартлаштириш хизмати».
5. Стандартлаштириш Давлат тизими (СДТ).
6. Стандартларнинг турлари ва тоифалари.
7. Мустақил Давлатлар Ҳамжихатлиги (МДХ) доирасидаги стандартлаштириш

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


1.П. Р. Исматуллаев, А. Н. Мақсудов, А. Х. Абдуллаев, Б. М. Ахмедов, А. А. Аъзамов. Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. “Ўзбекистон” Тошкент 2001й.
2.П. Р. Исматуллаев, З. Т. Тўхтамуродов, А. Х. Абдуллаев, Р. А. Сайдазова. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга муқаддима. Ўқув қўлланмаси. Конструктор ИЧБ. Тошкент, 1995 йил.
3. И. Ф. Шишкин. Метрология, стандартизация и управления качеством. М., Изд. Стандартов. 1990,
1. Стандартлаштириш ҳақида
Стандарт-бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум сохаларда энг макбул даражали тартиблаштиришга йуналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ѐки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсиялар талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатдир.
Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йуналтирилган бўлиши керак.
Стандартлар даражасига қараб, халқаро, минтакавий давлатлараро, миллий ва корхона микѐсида фаолият курсатади.
Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайѐрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йуналтирилган.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиха - конструкторлик ҳужжатлар бериш, корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайѐрлашни ва керак бўлса маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилайди.
Стандартлаштириш маҳсулот муомалада бўлганида ва сотиш босқичларида маҳсулотни жойлаштириш (упаковка) да яхши тартиб ва шароитлар яратишга, юклашга ва жойлаштиришга, сақлашга, омборларда маҳсулот сифатини бузилмай сақлашга, транспортда олиб юришда, буюмни таркатиш, сотиш ташкилотларига талаблар белгилайди. 44

Стандартлаштириш иқтисод, технология ва фундаментал фанлар сингари асосий йўналишларни бир – бирига боғловчи восита ҳамдир.


Кўпгина техника жихатидан илғор мамлакатларда стандартлаштириш масалаларига ўсувчи қизиқиш қайд килинмокда, унинг асоси бўлган стандартлаштиришнинг назариясига ҳам катта эътибор берилмоқда.
Стандартлаштиришни техника тараққиѐтида, ишлаб чиқаришда энг рационал жорий қилиш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ҳаражатларини ва моддий ресурсларни таъсирчан воситаларидан бири сифатида курилмокда.

Download 58.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling