Мавзу: Стандартлаштириш асослари ва моҳияти. Режа: Стандартлаштириш ҳақида. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари


Стандартларнинг турлари ва тоифалари


Download 58.25 Kb.
bet6/9
Sana22.12.2022
Hajmi58.25 Kb.
#1041106
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу 9,10

6. Стандартларнинг турлари ва тоифалари.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стандартлаштириш объектларига куйиладиган талабларни белгиловчи меъѐрий ҳужжатларнинг куйидаги тоифалари амал қилади:


Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
Ўзбекистон Республикасининг стандартлари;
Тармоқ стандартлари
Техникавий шартлари;
Корхоналарнинг стандартлари;
Хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.
Раҳбарий ҳужжатлар


Халқаро стандарт - бу стандартлаштириш билан (стандартлаштириш бўйича) шуғулланадиган халқаро ташкилот томонидан қабул қилинган ва истеъмолчиларнинг кенг доирага яроқли бўлган стандартдир.
Давлатлараро стандарт «ГОСТ» - бу стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро МДҲ кенгаши томонидан қабул қилинган, бажарилиши шарт бўлган ҳужжатдир.
Миллий стандарт - бу стандартлаштириш билан шуғулланадиган миллий идора томонидан қабул қилинган ва истеъмолчиларнинг кенг доирасига яроқли бўлган стандартдир.
Корхона стандарти - бу маҳсулотга, хизматга ѐки жараѐнга корхонанинг ташаббусси билан ишлаб чиқиладиган ва унинг томонидан тасдиқланган ҳужжатдир.
Стандартларни қўллашда тўғри усуллар мавжуд. Бир мамлакат доирасида стандартлар янгитдан яратилиши мумкин ҳамда халқаро, минтакавий ва давлатлараро стандартларни тўғридан - тўғри қўлланиши ҳам мумкин.
Республика ва давлатлараро стандартлардан ташқари раҳбарий ҳужжатлар, техникавий шартлар, стандартлаштириш бўйича тавсияномалар, йурикнома (қоидалар) ҳам мавжуддир.
Раҳбарий ҳужжат (RH) деганда стандартлаштириш идораларининг ва хизматларнинг вазифаларини, бурчларини ва ҳуқуқларини, уларнинг ишлари 50

ѐки ишларининг айрим босқичларини бажариш усуллари, тартибини ва мазмунини белгилайдиган меъѐрий ҳужжат тушунилади.


Техникавий шартлар (O`z TSh) - бу буюртмачи билан келишилган ҳолда, ишлаб чиқарувчи томонидан ѐки буюртмачи томонидан тасдиқланган аниқ маҳсулотга (хизматга) бўлган техникавий талабларни белгиловчи меъѐрий ҳужжатдир.

Download 58.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling