Мавзу: статистика фанининг предмети ва усули


Статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари


Download 141.82 Kb.
bet8/22
Sana07.03.2023
Hajmi141.82 Kb.
#1247626
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Statistika kitob

2. Статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари

Мамлакатимизда статистик кузатиш икки шаклда-статистик ҳисоботни такдим этиш ва махсус уюштирилган статистик текширишларни амалга ошириш йўли билан ташкил этилади.


Ҳисобот статистик кузатишнинг асосий шакли бўлиб, у барча корхоналар ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги бошланғич ҳаққоний маълумотларни кенг дастурда муттасил олиб туриш имкониятини яратади. Бухгалтерия ва тезкор техника ҳисоботи ҳужжатларида қайд этилган бошланғич ҳисоб-китоб ёзувлари ҳисобот учун маълумотлар манбаи ҳисобланади.
Ҳисобот бухгалтерия ҳисоботи ва статистик ҳисоботларга бўлинади. Бухгалтерия ҳисоботи бухгалтерия баланси ва счётларидаги маълумотларни шархлаш ва батафсил текшириш учун хизмат қилади.
Статистик ҳисоботнинг асосий вазифаси халқ хўжалигини ривожлантириш бўйича кўзланган режаларининг бажарилиши устидан назорат олиб боришдир.
Статистик ҳисобот характери ва мазмуни, муддати ва юбориш усули, умумлаштириш даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади:


3. Статистик кузатиш шакллари, турлари, усуллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари


Узлук кузатишда воқеа (ҳодиса) содир бўлишини биланоқ қайд қилинади.
Фурсатли кузатиш дейилганда воқеа содир бўлгандан маълум вақт ўтгач уни қайд қилиш тушунилади.
Бир йўла кузатиш қандайдир масалани ечиш мақсадида зарурият туғилган ҳолларда турлича муддатларда қайта амалга оширилиб турилади.
Бевосита кузатиш усули. Бу усулнинг характерли томони шундаки, текширишни амалга ошираётган ташкилотнинг вакили кузатишда бевосита қатнашади.



















Статистик ҳисобот турлари






































































Характери ва мазмунига қараб




Топшириш муддатига қараб




Юбориш усулига қараб




Умумлаштириш даражасига қараб
































































Жорий ҳисобот




Йиллик ҳисобот




Телеграф ҳисоботи

Почта ҳисоботи




Бошланғич ҳисоботи




Йигма ҳисобот











































Умумдавлат ҳисоботи




Вазирликлар ва махкамалар ичидаги ҳисоботи




Намунавий ҳисобот




Ихтисослашган ҳисобот



Статистик ҳисобот турлари.


Ҳужжатли усулда зарур бўлган маълумотлар тегишли ҳужжатлардан олинади. Бу усул кўпинча ҳисобот усули деб юритилади, чунки барча корхона муассаса ва ташкилотлар статистик ҳисоботларни бошланғич ҳисобга асосланиб тузадилар.
Савол-жавоб усулида кузатилаётган шахсларга саволлар берилиб, олинган жавоблар асосида кузатиш варақалари тўлдирилади.
Корреспонденция усулида зарур маълумотлар статистика ташкилотларига ихтиёрий корреспондентлар томонидан юборилиб турилади.
Ўрганилаётган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб статистик кузатиш ёппасига ва қисман кузатишларга бўлинади.
Танлама кузатиш дейилганда умумий бош тўпламдан бир қисмини илмий асосланган, ваколатликни тўла таъминлаб берадиган усуллар ёрдамида танлаб олиб текшириш тушунилади.



Статистик кузатиш турлари







Воқеалар содир
бўлишини қайд
бирликларини
қилиш вақтига
қараб



Бошланғич
маълумотларни
олиш усулига
қараб



Ўрганилаётган
тўплам
ўз ичига қамраб олишга қараб









Узлуксиз
кузатиш



Фурсатли
кузатиш



Бир йўла
кузатиш



Қисман
кузатиш



Ёппасига
кузатиш







Бевосита
кузатиш
усули



Ҳужжатли
кузатиш



Савол-жавоб
кузатиш
усули







оғзаки
(экспедицион)



ўз-ўзини қайд
қилиш



корреспонденция усули







танлама
кузатиш



асосий
массивни
кузатиш



анкета
орқали
кузатиш



монографик
тасвирлаш




Асосий массивни кузатишда ўрганилаётган белгининг умумий ҳажмида энг салмоқли урин тутган тўпламнинг асосий қисми ажратиб олинади. Анкета орқали кузатишда кузатилаётган кишиларга олдиндан махсус тайёрланган варақалар тарқатилади. Бунда анкеталарнинг бир қисми жавоби билан қайтарилади.

  1. Монографик тасвирлаш деганда типик ҳодисаларни ҳар тарафлама чуқур ва синчиклаб ўрганиш тушунилади.

Ташқи назоратда асосан ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштириши, яъни инструкция талабига жавоб бериш даражаси ва маълумотларнинг тўлалиги текширилади.


4. Статистик кузатиш хатолари ва уларни текшириш усуллари
Статистик кузатиш материалларини текшириш ва қабул қилиш давомида икки типдаги хатолар аниқланиши мумкин:
Қайд қилишдаги хатолар (ўз навбатда) репрезентатив (ваколатли) хато.

Кузатиш хатолари


Кайд қилишдаги Репрезентатив


хатолар (ваколатли ) хато

Тасодифий Мунтазам Тасодифий Мунтазам


хатолар хатолар хатолар хатолар
Била туриб Билмай туриб
йўл қўйил йўл қўйилган
ган хатолар хатолар
Статистик кузатиш хатолари

Қайд қилинган хатолар ҳодисани кузатиш формулярига ёзаётганда ёки маълумотларнинг мазмунини нотўғри тушуниб қайд қилиш натижасида вужудга келади.


Тасодифий хатолар ҳар хил кўринишда бўлиб, ёзувдан тушириб қолдириш ва санашда хатоликка йўл қўйиш, кузатувчининг толиқиши, чарчаши натижасида юзага чиқади.
Мунтазам хатолар ҳар доим бир йўналишда бўлади ва умумий кўрсаткичларга кучлироқ таъсир кўрсатади. Масалан: ҳисобот маълумотларига қўшиб ёзишлар.
Репрезентатив хато деб бош тўплам билан танлама тўплам натижалари ўртасидаги тафовутга айтилади. Бу хато фақат танлама кузатишга хосдир. У ҳам тасодифий ва мунтазам хатоларга бўлинади.


Назорат саволлари:

  1. Статистик кузатиш деганда нимани тушунасиз?

  2. Статистик кузатиш ўтказиш жараёнида қандай шарт-шароитларга риоя қилиш лозим?

  3. Нима учун кузатиш давомида маълумотлар ягона дастур ва методология асосида тупланиши лозим?

  4. Статистик кузатишнинг дастур методологик масалалари нималардан иборат?

  5. Статистик кузатишнинг ташкилий масалалари нималардан иборат?

  6. Статистик ҳисобот деганда нималарни тушунасиз ва у қандай реквизитларни ўз ичига олади?

  7. Статистик кузатиш қандай турларга бўлинади?

  8. Статистик кузатиш хатолари қандай гуруҳларга бўлинади?

  9. Тасодифий ва мунтазам хатолар нима?

  10. Репрезентатив хатолар қандай хатолар?

  11. Хатоларни бартараф қилиш учун қандай тадбир-чораларни амалга ошириш керак?



А Д А Б И Ё Т Л А Р.
1. Абдуллаев Ё. «Статистиканинг умумий назарияси» Дарслик Т. «Ўқитувчи»
1993 йил.
2. Под редакцией Иванов Ю.Н. «Экономическая статистика». Москва.
ИНФРА 1998 год.
3. Абдуллаев Е. «Макроиктисодиёт статистика». Туркум Т. «Мехнат» 1998 йил.
4. Статистика. Курс лекций ( Харченко Л.П. и др.). Новосибирск. НГАЭиУ, 1997, 310с.
3- мавзу: Статистик сводкалаш ва гурухлаш


Режа:

  1. Статистик сводкалашнинг мазмуни ва унинг турлари

  2. Статистик гурухлашнинг моҳияти ва унинг турлари

  3. Гуруҳлаш турлари. Гуруҳлаш тузиш қоидалари



Ўқитувчининг мақсади: Статистик сводкалаш ва гуруҳлаш ҳакида тушунча хосил килиш
Таянч иборалар: аналитик гуруҳлаш, атрибутив белгилар, альтернатив белги, статистик жадвал макети.



  1. Статистик сводкалашнинг мазмуни ва унинг турлари



Маъруза баёни
Статистик кузатиш натижасида ўрганилаётган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тўплангач, кейинги вазифа олинган маълумотларни умумлаштириш, маълум тартибга солишдан иборатдир. Бу босқич ҳар қандай статистик тадқиқотнинг иккинчи босқичи бўлиб, статистик кузатиш материалларини сводкалаш ва гуруҳлаш деб юритилади.
Сводкалаш олдиндан тузилган ва тасдикланган дастур ҳамда режа асосида амалга оширилади. Сводкалаш оддий ва мураккаб сводкалашларга бўлинади.
Сводкалаш ташкил қилинишига қараб марказлашган ва марказлашмаган сводкалашларга бўлинади.
Кайта ишлаш техникасига қараб сводкалаш қўлда ёки машинада бажарилиши мумкин.
Механизациялашган усулда кам меҳнат талаб қилинади ва сводкалаш арзонга тушади, уни бажариш муддати қисқаради ва олинган натижаларнинг аниқлиги ошади.

  1. Кенг маънода сводкалаш дейилганда тўпланган бошланғич маълумотларни илмий текширишда кўзланган мақсад ва вазифалар нуқтаи-назаридан қайта ишлаш тушунилади.



  1. Download 141.82 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling