Мавзу: статистика фанининг предмети ва усули


Download 141.82 Kb.
bet7/22
Sana07.03.2023
Hajmi141.82 Kb.
#1247626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Statistika kitob

Машғулот тури маъруза
Ажратилган соат 2 соат


Режа:
1. Статистик кузатиш моҳияти ва аҳамияти
2. Статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари
3. Статистик кузатиш шакллари, турлари, усуллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
4. Статистик кузатиш хатолари ва уларни текшириш усуллари


Таянч иборалари:
Статистик кузатиш. Кузатиш турлари, кузатиш усуллари, кузатиш объекти, кузатиш дастури, кузатиш формуляри, анкетаси



  1. Статистик кузатиш моҳияти ва аҳамияти

  2. Ўқитувчининг мақсади Статистик кузатиш тўғрисида тушунча бериш

  3. Идентив ўқув мақсадлари

    1. Статистик кузатишнинг ва сводкалашни мохиятини тушуниб олиш

    2. Статистик гурухлашни урганиш

Маъруза баёни
Ҳар қандай статистик тадқиқот уч боскқични ўз ичига олади: статистик кузатиш: кузатиш материалларини сводкалаш ва гуруҳлаш кузатилаётган воқеани ҳар томонлама тавсияловчи, умумлаштирувчи
кўрсаткичларни ҳисоблаш ва уларни таҳлил қилиш.
Ҳар қандай статистик тадқиқот ўша ўрганилаётган объект ҳақида тегишли маълумотларни тўплаш билан бошланади. Масалан, биз ширкат хўжаликлари фаолиятини таҳлил қилмоқчи бўлсак у ҳолда ҳар бир жамоа хўжалигидаги ер ва экин майдони ва уларни таркиби, олинаётган ялпи ҳосил ва ҳосилдорлик, асосий ишлаб чиқариш фондлари ва айланма маблағлар, уларнинг таркиби, меҳнатга қобилиятли жамоа ишчилари ва уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашиш даражаси, моддий ва молиявий натижалар, ижара, пудрат, кооператив каби шаклларнинг жорий қилиниши, рентабеллик даражаси ва шунга ўхшаш қатор маълумотларни йиғишимиз лозим. Бўларсиз ширкат хўжаликлари фаолиятини ўрганиб бўлмайди.
Ижтимоий ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни режали, илмий, уюштирилган асосда тўплаш жараёни статистик кузатиш деб аталади. У текширишнинг пойдевори, биринчи ва энг масъулиятли босқичи ҳисобланади. У қанчалик тўғри ва чуқур илмий мулоҳазалар асосида ташкил этилса, оқибатда текшириш натижалари ҳам аниқ ва мақсадга жавоб бера оладиган бўлади. Масъулиятсизлик билан тўпланган ноаниқ ва пала-партиш бошланғич маълумотлар ўрганилаётган ҳодиса хусусида нотўғри якун ва хулосаларни ясашга сабаб бўлади.
Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат: статистик кузатиш далилларни, факторларни бир-бири билан ўзаро боғланишда ва бир бутунликда қайд қилиниши лозим.
Статистик кузатишнинг тўлалиги маълумотларнинг вақт бўйича қамраб олиниши билан ҳам белгиланади (кўп йиллик маълумотлардан фойдаланиш зарур).
Олинаётган маълумотлар аниқ ҳаққоний ва ишончли бўлиши шарт, акс ҳолда улар исботлаб берадиган кучга эга бўла олмайди.
Ўрганилаётган маълумотлар аниқ ҳаққоний ва воқеаларни тавсифловчи маълумотлар ягона дастур ва методология асосида тўпланиши лозим, маълумотларни тўплаш дастур ва методологияси ҳамма ҳудудлар, идора ва ташкилотлар ҳамда даврлар учун бир хил бўлиши керак.
Кузатиш натижалари ўз вақтида тезкор бошқариш учун қўлланиши лозим, акс ҳолда маълумотлар ижтимоий билишни кучли қуроли бўла олмайди.
Мана шу талабларга асослангандагина статистик кузатиш самарали натижа беради.
Кузатишнинг дастурий-услубий масалалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Статистик кузатишнинг дастур- услубий масалалари




Кузатиш мақ-сади ва вазиф-алари

Кузатиш дастури

Кузатиш объекти

Кузатиш ва ҳисоб бирлиги

Кузатиш формулари ва йурикномалари

Статистик кузатишнинг ташкилий масалалари.



Кузатиш органи




Кузатиш вақти ва муддати




Кузатиш жойи




Кадрларни танлаш ва ўқитиш




Варақаларини кўпайтириш ва жойларга жунатиш


Download 141.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling