Мавзу: статистика фанининг предмети ва усули


Download 141.82 Kb.
bet5/22
Sana07.03.2023
Hajmi141.82 Kb.
#1247626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Statistika kitob

Назорат топшириклари:
2.1.1. Нима учун статистикани мустакил фан деймиз?
2.1.2.Статистик туплам деганда нима тушунилади?
2.1.3.Узгарувчанлик тушунчаси нимани англатади?
2.1.4. Оммавий-ижтимоий холисалар дейилганда қандай ходисалар эътиборда
тутилади.
2.1.5. Сифат ва микдор тушунчалари статистика фани билан богланганми?
2.2.1. Конун ва конуният деганда нимани тушунсаиз?
2.2.2. Статистика фани қандай усулга таянади?
2.2.3. Оммавий ижтимоий ходисалар дейилганда ……
а) Иктисодий ходисалар тушунилади.
б)Сиёсий мафкуравий ходисалар.
в) Маданий ва таълим –тарбия сохасидаги ходисалар.
г)Ижтимоий ходисалар.
д) Табиий ходисалар.
2.2.4. Статистик тупламнинг мухим белгиси шундаки ….
а) Унда ички узгарувчанликни, яъни вариациянинг мавжудлигидир.
б) Унда вариациянинг йуклигидир.
в) нотўғри жавоб йук.
г)тўғри жавоб йук

      1. Статистиканинг куйидаги хусусий усуллари мавжуд___________________________________________________

      2. Статистика бу -___________________________________________

3. Статистика фанининг усул ва услублари. Статистика фанининг тармоклари ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги.


Ўқитувчининг мақсади:Статистика фанининг усул ва услублари ҳамда тармокларини таркибини изоҳлаб бериш.


Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Статистика фанининг усул ва услублари ҳамда тармокларини курсатиб бериш.
3.2. Ягона халк хужалиги хисобини ўрганиш


Маъруза баёни:
Сатистика кўп тармоқли ижтимоий фандир. Статистика фани учун умумий хос булган хусусиятларни статистиканинг умумий назарияси урганилади. Агар статистика тарихи шу фанни келиб чикиши, шаклланиши, ташкил топиши ва ривожланишини урганса, математик статистика тармоклараро балансларни тузиш, коррелцион тахлил усулларини куллаш, куп вариантли прогзларни тузиш йулларини урганади.
Ижтимоий статистика ахоли турмуш тарзи билан боглик булган барча ходисаларни статистик усулларда батафсил урганади. Ахоли (демографик) статистикаси ахолининг сонини, таркиби, динамикаси, табиий усиши, миграцияси ва хакозаларни урганади.
Иктисодий статистика 2 та йирик тармокка булинади. биринчи тармокдаги макроиктисодий статистика халк хужалиги микёсида руй бераётган ходиса ва вокеаларни микдорий томонларини уларни сифат томонлари билан богланишда олиб боради.
Микроиктисодий статистикада айрим тармоклар ва корхоналар статистикасида (саноат статистикаси, кишлок хужалик статистикаси ва хакозаллар) назарий ва иктисодий хужалиги айрим тармок ва хусусиятларини хисобга оладиган курсатикичлар тизими аникланади.
Статистика энг аввало иктисодий назария фани билан богланган. У ушбу фандан иктисодий категориялар –киймат, иш хаки, товар, мехнат унумдорлиги, миллий даромад, фойда шу кабилар хакидаги тушунчани хамда иктисодий конунларни мохиятини билиб олади, кейин эса аник шароитда уларга қандай амал килинаётганлигини микдор жихатдан белгилайди.
Статистика фалсафа фани билан хам чамбарчас боглик. Фалсафанинг сифат, микдор ва улчов мохият ва ходиса, тасодиф ва зарурият, алокадорлик ва умумийлик каби категориялари статистика учун катта ахамиятга эга.
Статистика айрим масалани урганаётганда бошка фанлар курсатмаларини хам хисобга олади.
Бугунги кунда истиклолни белгилаш ва давлат статистика кумиталари, вилоят статистика бошкармалари, нохия ва шахарлардаги статистика булимлари статистика тизимини ташкил этади. Идоралар, корхона ва муассасаларда, ташкилот ва вазирликларда статистика билан шугулланадиган булим ва гурухлар мавжуддир. Улар вазирлик, идора ва ташкилотлар микёсидаги статистика ишларини олиб боради. Шунинг учун улар маъмурий статистика деб юритилади.
Амалиётда ягона халк хужалиги хисоби жорий килинган. Бу 3 турдаги хисобни уз ичига олади:
1. Оператив-техника хисоби;
2. Бухгалтерия хисоби;
3. Статистик хисоб;
Оператив –техника хисоби корхона иши устидан оператив бошкаришни ташкил этиш учун хизмат килади. Корхона маъмурияти ва айрим ишлаб чикариш булимларини иши ва холати хакидаги маълумотлар билан таъминлаб туриш –бу хисобнинг асосий вазифасидир.
Бухгалтерия хисоби корхонанинг моддий ва пул ресурслари харакатини хисобга олади. У бошлангич хужжатларга асосланиб, корхонанинг моддий ва манавий ресурсларидаги хар бир узгаришни пулда хисоблаб, корхонанинг моддий ва пул ресурслари харакатини хисобга олади. У бошлангич хужжатларга асосланиб, корхонанинг моддий ва молиявий ресурсларидаги хар бир узгаришни пулда хисоблаб икки ёклама ёзиш йули билан кайд килади.
Статистик хисоб халк хужалиги микиёсидаги хисоб булиб, ундаги содир буладиган ходиса ва жараёнларни умумлаштиради ва тегишли конуниятларни аниклайди. Хисобга олинадиган объекти, кулланиш доираси, асосий хисоблаш операциялари натижаларини расмийлаштириш билан юкоридаги хисоблардан фарк килади.
Статистика фанининг усули.
Хар қандай фан ўз объектини маълум усуллар ёрдамида урганади. Бурча фанлар учун умумий усул-диалектик усулдир.
Статистика узининг хусусий усулларини яратган.
1. Оммавий статистик кузатиш
2.Кузатиш материалларини сводкалаш ва гурухлаш.
3. Турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни хисоблаш .
4. Статистик маълумотларни жадвал ва графикларда тасвирлаш.

Download 141.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling