Мавзу: статистика фанининг предмети ва усули
Статистик гурухлашнинг моҳияти ва унинг турлари
Download 141.82 Kb.
|
Statistika kitob
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Гуруҳлаш турлари. Гуруҳлаш тузиш қоидалари
Статистик гурухлашнинг моҳияти ва унинг турлари
Статистик гуруҳлаш деб ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида энг муҳим, характерли белгилар бўйича бир хил гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади. Гуруҳлаш усули биринчи марта XVIII асрда Россияда татбиқ қилина бошлади. Бу усулни татбиқ қилишда ва ривожлантиришда А. Н. Радишчев (1749-1802), Д. П. Журовский (1810-1856), П. П. Семенов Тянь-Шаньский (1827-1914) каби буюк рус олимларининг хизматлари катта. 3.Гуруҳлаш турлари. Гуруҳлаш тузиш қоидалари Гуруҳлаш усули оммавий тўпламларда кенг қўлланилади. Гуруҳлаш усули ёрдамида бир-бири билан боғлиқ бўлган уч турдаги вазифа ечилади: Ҳодисалар ижтимоий-иқтисодий типларга ажратилади. Ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар тузилмаси ўрганилади, Ҳодисалар ўртасидаги боғланиш аниқланади. Гуруҳлаш белгиси дейилганда гуруҳлаш учун асос қилиб олинган белги тушунилади. Белгиларни танлашда қуйидаги асосий шароитларга эътибор бериш лозим: гуруҳлашда ҳар доим ҳодисани тўла тавсифлаб берувчи муҳим белгиларни асос қилиб олиш керак; гуруҳлаш белгисини танлашда унинг аниқ вақт ва жой шароитини, ўша даврнинг моҳиятини ифодаловчи, ҳозирги замон иқтисодиётини тавсифловчи масалаларни ёрита олувчи белгилар эканлигига эътибор бериш керак . мураккаб ҳодисаларни ўрганишда гуруҳлашни фақат битта белги бўйича эмас, балки бир неча муҳим белгилар бўйича амалга ошириш керак. Ифодаланишига қараб гуруҳлаш белгилари атрибутив ва миқдорий белгиларга бўлинади. Атрибутив белгилар дейилганда сон билан ифодаланмайдиган, бир-биридан мазмунан ва сифат жиҳатдан фарқ қилувчи белгилар тушунилади. Одамнинг миллати, касби, жинси ва ҳоказолар . Муқобил (альтернатив) белги атрибутив белгининг бир кўриниши бўлиб, иккита қарама-қарши бир-бирини тақозо этадиган белгилардир. Маълумотли–маълумотсиз, ҳа, йўқ ва ҳоказо. Миқдорий белги деб сон (рақам) билан ифодаланувчи белгиларга айтилади. Масалан: маҳсулот ҳажми, талабалар сони, станоклар сони. Ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғланиш уларнинг омил (фактор) ва натижавий белгилари бўйича гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Омил белги натижага таъсир қилувчи белгидир. Натижавий белги эса омил белги таъсирида ўзгариб турувчи белгидир. Масалан: меҳнат унумдорлиги гуруҳлаш белгиси бўлиб улар таъсирида таннарх ўзгариши натижавий белги. Кўзланган мақсад ва вазифаларга қараб ҳодисаларни муҳим ва муҳим бўлмаган белгилар бўйича гуруҳлаш мумкин. Муҳим бўлган белгилар ҳодисаларнинг моҳиятини, хусусиятини ифодалайди. Корхоналарни маҳсулот ҳажми, ишлаб чиқариш фондлари бўйича гуруҳлаш шунга мисол бўлади. Муҳим бўлган белгилар ҳодисанинг моҳиятини, хусусиятини ифодалайди. Корхоналарни маҳсулот ҳажми, ишлаб чиқариш фондлари бўйича гуруҳлаш шунга мисол бўлади. Муҳим бўлмаган белгилар ҳодисанинг фақатгина ташқи томонини тавсифлайди. Бунга корхоналарни уларнинг номи кимга қарашли каби белгилар бўйича гуруҳлашлар мисол бўлади. Ҳодисаларни миқдорий белгилар бўйича гуруҳлашда дастлаб гуруҳлаш оралиғиини аниқлаб олиш зарур. Гуруҳлаш оралиғии энг катта ва энг кичик вариантлар айирмасининг гуруҳлар сонига нисбати билан аниқланади. Оралиқлар тенг ва тенг бўлмаган, очиқ ва очиқ бўлмаган ҳамда махсус кўринишларда бўлиши мумкин. Тенг оралиқлар дейилганда барча гуруҳлар учун бир хил бўлган оралиқ тушинилади. У қуйидагича ҳисобланади: оралиқ катталиги ; X max -белгининг энг катта варианти; Xmin -белгининг энг кичик варианти; n- гуруҳлар сони. масалан: агар, пахта ҳосилдорлигининг энг юқори даражаси 60 ц/га, энг паст даражаси – 20 ц/га, гуруҳлар сони 5 та бўлиши мўлжалланган бўлса, у ҳолда ҳар бир гуруҳ учун оралиқ катталиги 8 ц/га га тенг бўлади: Тенг бўлмаган оралиқ дейилганда гуруҳдан гуруҳга ё ўсиб борувчи ёки камайиб борувчи оралиқ тушунилади. Жуда катта тарқоқликка эга бўлган ҳолларда қўлланилади. Масалан: ишчи нормани бажаришлари даражаси бўйича одатда қуйидаги оралиқларда гуруҳланади. 80 дан 90- фоизгача режани бажарганлар (10). 90 дан 95 фоизгача режани бажарганлар (оралиқ 5) 95 дан 98 фоизгача режани бажарганлар (оралиқ 3) 98 дан 100 фоизгача режани бажарганлар (оралиқ 2) 100 дан 101 фоизгача режани бажарганлар (оралиқ 1) ва ҳоказо. Бу ерда оралиқ камайиб бориш йўналишга эга. Норманинг бажарилиш даражаси қанчали юқори бўлса, оралиқ шунчалик кичрайиб боради. Тенг бўлган ва тенг бўлмаган оралиқлар ёпиқ ва очиқ кўринишда бўлиши мумкин. Агар оралиқ “дан-гача” аниқликда берилган бўлса, у ҳолда оралиқ ёпик кўринишда бўлади (1-хол). Агар оралиқ “гача” дан бошланиб “ундан юқори” билан тугаса, у ҳолда оралиқ очиқ кўринишда бўлади (2-хол). 1 хол 2 хол 20дан-28 гача 28 гача 28дан-36 гача 28дан-36 гача 36дан-44 гача 36дан-44 гача 44дан-52 гача 44дан-52 гача 52дан-60 гача 52 ва ундан юқори. Махсус оралиқлар кўпинча типологик гуруҳлашларда бир-биридан тубдан фарқ қилувчи, ўзига хос хусусиятга эга бўлган гуруҳларни аниқлаш мақсадида қўлланилади. Масалан: аҳолининг қайси бир қисми меҳнат ресурси эканлигини аниқлаш мақсадида улар қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганилади: 15 ёшгача-ишга лаёкатсиз кишилар. 16-55 ёш – ишлаш ёшидаги аёллар. 16-60 ёш - ишлаш ёшидаги эркаклар. 55 ёш ва ундан юқори- нафақа ёшидаги аёллар. 60 ёш ва ундан юқори- нафақа ёшидаги эркаклар. Ҳар бир гуруҳ бир-биридан мазмунан фарқ қилади. Кўзланган мақсад ва вазифаларни ҳал қилиш нуқтаи-назаридан статистик гуруҳлаш уч турга: 1) типологик; 2) тузилмавий; 3) аналитик гуруҳлашга бўлинади. Типологик гуруҳлаш ёрдамида тўпламнинг турли хилдаги бирликлари сифат жиҳатдан бир хил гуруҳларга, бир хил типларга ажратилади. Тузилмавий гуруҳлаш ёрдамида бир хил типдаги, сифат жиҳатидан бир хил бўлган гуруҳларнинг салмоғии ҳисобланади ва тўплам таркиби ўрганилади. Бундай гуруҳлашлар ёрдамида аҳолининг миллий, жинсий ва ҳоказо таркиби, ишчиларнинг касбий таркиби ёки тузилмаси кабилар ўрганилади. Аналитик гуруҳлаш ёрдамида ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғланиш ўрганилади. Икки ва ундан ортиқ белгилар бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар комбинацион гуруҳлаш дейилади. Дастлабки гуруҳланган маълумотларга асосланиб, янги гуруҳларни ҳосил қилиш статистикада икқиламчи гуруҳлаш деб юритилади. Бу усул одатда сифат жиҳатдан бир хил типга эга бўлган гуруҳларни ҳосил қилиш, бир ёки неча гуруҳларни бир-бири билан таққослаш, умумий қонуният яққол кўринувчи йирик оралиқли гуруҳларни ҳосил қилиш мақсадида қўлланилади . Статистик гуруҳлашнинг юқоридаги турлари асосан дастлабки, статистик маълумотлар бўйича амалга оширилади. Икқиламчи гуруҳлаш эса дастлабки гуруҳлаш оралиқларини йириклаштириш йўли билан ва оралиқларнинг нисбатига асосланиб янги гуруҳларни ҳосил қилиш усулларида амалга оширилиши мумкин. Гуруҳлаш оралиғини йириклаштириш йўли билан икқиламчи гуруҳлаш усулини қуйидаги шартли рақамлар мисолида кўриб чиқамиз: 1- жадвал Тижорат магазинларининг товар айланиш ҳажми бўйича гуруҳланиши.
Download 141.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling