Мавзу. Табиий ресурслардан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш режа
Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарув органларининг ваколатлари
Download 32.45 Kb.
|
6.1.-мавзу маъруза матни!
3.Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарув органларининг ваколатлари
Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарув органларининг ваколатлари деганда, уларнинг шу соҳадаги фаолиятларининг алоҳида турлари тушунилиши лозим. Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарув органлари қуйидаги ваколатларни амалга оширадилар: Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ёьли билан давлат органлари қонун ва ҳукумат қарорларидаги қоидаларни янада ривожлантирувчи ва деталлаштирилган идоравий норматив ҳужжатлар қабул қиладилар. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ер солиғига оид меъёрлар киритилган ва унинг 99-моддасига мувофиқ, ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Машкамаси томонидан белгиланади. Бундан ташқари ер солиғини шисоблаш ва ундириш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 21 январда тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 27 март 2002 й. 1118 рақам билан давлат рўйхатига олинган “Ер солиғини шисоблаш ва тилаш тартиби тўгрисида”ги Ёьриқнома билан тартибга солинади. Идоравий меъёрий ҳужжатлар асосан меъёрий ҳужжатларда техник ва табиий фанлар талабларини киритиш лозим бўлганда қабул қилинади. Бундай ёьриқномалар геология ва конлардан фойдаланиш соҳасида кўп қабул қилинган. Давлат органлари атроф табиий муҳитнинг муҳофазасини таъминловчи нормативларни қабул қиладилар. Буларга: сувда ифлослантирувчи моддаларнинг ёьл қўйиладиган даражада типланиши; атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларнинг ёьл қўйиладиган даражада тўпланиши, физикавий омиллар атмосфера ҳавосига акустик, электромагнит, ионлаштирувчи ва бошқа зарарли таъсир кўрсатишнинг ёьл қийиладиган даражалари киради. Экологик стандартлаш орқали асосан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экологик талабларга жавоб бериши белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаш тўғрисида”ги қонунининг 8-моддасида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги стандартлаш органлари сифатида белгиланган ва улар экологик стандартлашни амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикасининг “Сертификациялаш тўғрисида”ги ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўгрисида"ги қонунларига мувофиқ, экологик сертификатсиялаш сертификатсия қилинадиган маҳсулотни белгиланган экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолиятдир. Ушбу қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги давлат органларини ва бошқа юридик шахслар экологик сертификатсия қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази органларида аккредитациядан ўтадилар, яъни ушбу фаолиятни амалга ошириш бўйича руҳсат берилади. Табиий обектлар тўгрисида маълумот йиғиш мақсадида давлат органлари уларнинг давлат ҳисобини амалга оширадилар. Ушбу ваколат орқали табиий обектларнинг сон ва сифат кўрсаткичлари, яъни уларнинг миқдори, тарқалганлиги, жойлашган жойи ва бошқа тавсифлари аниқланади. Табиий объектларни давлат ҳисоби табиий объектларнинг мониторинги (уларни кузатиш), инвентаризатсия ёки фойдаланишни рўйхатга олиш ёьли билан амалга оширилади. Табиий ресурслар давлат кадастрларини юритишдан мақсад табиий обектлар ҳақида тўгри ва тўлиқ маълумотлар олиш, уларнинг ҳолатини аниқлашдан иборат. Табиий обектларнинг миқдори ва сифати, уларнинг ҳуқуқий, табиий, хўжалик ҳолати, фойдаланиш даражаси тўгрисидаги маълумотлар тизими табиий обектлар кадастрлари деб номланади. Табиий обектлар кадастрлари ҳар бир табиий обект юзасидан алоҳида юритилади ва уларни юритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. Масалан, давлат ер кадастрини юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 15-моддаси, “Давлат ер кадастри тўгрисида”ги қонуни, Вазирлар Машкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастри юритиш тартиби тўғрисидаги Низоми ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 й. 27 майда 736-рақам билан рўйхатга олинган ”Ер участкаларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби тўгрисида”ги йўриқнома қўлланилади. Табиий обектнинг кадастри шу табиий ресурсни идора этувчи махсус давлат органлари томонидан юритилади ва давлат буджети маблағларидан молиялаштирилади. Давлат кадастрини юритишда табиий ресурслардан фойдаланувчилардан олинадиган маълумотларга асосланади, масалан, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ердан фойдаланишдаги ўзгаришлар тўгрисида давлат органларига маълумот беришлари лозим. Давлат кадастри ягона тамойилларга асосланган ҳолда юритилади: жумладан, қонунийлик, яъни улар қонунда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда давлат бошқаруви органларининг ваколатларини ва уларнинг фаолиятларини белгилайди; кадастрларни юритиш бўйича чора-тадбирларни ўтказишнинг узлуксизлиги; кадастрларни юритиш тартибига риоя этилишининг давлат назоратини амалга ошириш; кадастрга киритиладиган маълумотларнинг тўгрилиги учун масъул шахсларнинг жавобгарлиги. Кадастр маълумотларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида кадастр материаллари вақти-вақти билан янгиланиб турилади, масалан, табиий обектнинг сифат ва сон кўрсаткичлари ўзгарганда; янги фойдаланувчиларга табиий ресурслар ажратиб берилганда ва бошқа ҳолларда аниқликлар киритилиб турилади. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ишлари республика халқ хўжалиги, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ривожлантириш истиқболларини белгилаш чоғида умумий ваколатга эга бўлган органлар томонидан режалаштирилади. Масалан, ўзлаштириладиган ерлар майдони ва уларни қишлоқ хўжалиги, саноат ҳамда бошқа мақсадларга ажратиш мўлжалланганди. Бундан ташқари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг махсус режалари тузилади. Булар таркибига ер тузиш лойиҳалари, шаҳарларнинг бош режалари, сув хўжалиги баланслари, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш режалари, ўрмон тузиш лойиҳалари ва бошқалар киради. Табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг махсус режалари умумий ва махсус ваколатга эга бўлган органлар томонидан тасдиқланади (Ер кодексининг 13-моддаси, “Ўрмон ти”ги. қонунининг 16-моддаси). Табиий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бу ваколатли органларнинг давлат мулки бўлган табиий ресурсларни давлат номидан тасарруф этиб, улардан фойдаланишни ташкил этишдан иборат. Ушбу ваколатни амалга ошириш ёьли билан давлат органлари табиий ресурсларни фойдаланишга ажратиб берадилар ва қайтариб оладилар. Ер участкаларини эгаликка, фойдаланишга ва ижарага бериш тўгрисидаги қарорларни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4-7, 23-моддаларига мувофиқ, Вазирлар Машкамаси, маҳаллий ҳокимият органлари қабул қиладилар. Сувлардан махсус фойдаланиш бўйича рухсатномалар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан берилади (Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўгрисида”ги қонуннинг 27-моддаси). Ўрмонлардан фойдаланиш ҳуқуқи эса ўрмон хўжалиги давлат органлари ёки улар ваколат берган ўрмон хўжалиги корхона, муассаса ва ташкилотлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида вужудга келади (Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўгрисида”ги қонуннинг 20-моддаси). Табиий ресурсларни фойдаланишга ажратиб бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, экологик талабларни бузганлик учун ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асосларга кўра шундай фойдаланишни бекор қилишлари мумкин. Давлат органларининг табиий ресурсларни ҳудудий жойлаштириш ваколати табиий ресурслардан фойдаланишга бериш тўгрисидаги қарорларни амалга оширишга қаратилган. Табиий ресурсларни ҳудудий жойлаштириш ер тузиш, ўрмон тузиш, қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жишатидан ерларни раёнлаштириш ёьли билан амалга оширилади. Масалан, ер тузиш ишлари орқали фойдаланиш ҳуқуқини олган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари жойида (натурада) ажратилиб, чегаралари белгиланиб берилади. Табиий ресурсларни ҳудудий жойлаштиришга махсус ваколатли органлар бўлмиш Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Саноатда, кончиликда ва коммунал секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Инспексияси, ўрмон хўжалиги органларининг вазифасига киради. Аммо сув ва ҳайвонот дунёсига нисбатан мазкур ваколат амалга оширилмайди. Download 32.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling