Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Жисмоний тарбия тадбирлари


Download 394 Kb.
bet21/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
401-14

Жисмоний тарбия тадбирлари. Мактаб ўқувчиларини жисмоний тарбиялаш бўйича иш шакллари қуйидагилар: Жисмоний тарбия дарслари; ўқув куни тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари: эрталабки бадан тарбия, дарсда жисмоний маданият дақиқалари, танаффусдаги ҳаракатли ўйинлар; жисмоний тайёргарлик ва спорт тўгараклари, машғулотлари, спорт мусобақалари ва байрамлари, сайёҳлик юришлари ва туризм, оилада ва яшаш жойларида жисмоний тарбия тадбирларини шуғулланиш.
Мактаб ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш ишининг асосий шакли ўқитувчи томонидан давлат Жисмоний тарбия дастурига биноан, мактаб ўқув режаси ва қатъий жадвал бўйича ўтказиладиган жисмоний тарбия дарсларидир. Жисмоний тарбия дарслари ва машғулотлари соғлиги текширилиб рухсат этилган ҳамма ўқувчилар учун мажбурийдир.
Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашда мактаб ўқув куни тартибидаги жисмоний маданият тадбирлари муҳим роль ўйнайди. Улардан асосийлари қуйидагилар: эрталабки бадан тарбия, дарс вақтида ўқувчиларни толиқишдан сақлаш учун ўтказиладиган жисмоний маданият дақиқалари ва танаффусларни ҳаракатли ўйинлар билан уюшган ҳолда ўтказиш. Юқоридаги тадбирларнинг барчаси ўқув куни давомида жисмоний тарбиянинг муайян вазифаларини ҳал этишга, ўқувчиларни ўқув машғулотлари жараёнидаги ақлий фаолиятига тайёрлашга қаратилгандир.
Ўқув кун тартиби давомида ўтказиладиган жисмоний тарбияни ташкил этиш шакллари билан бир қаторда, синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ҳам муҳим ўрин тутади. Жисмоний тарбияга оид синфдан ташқари ишлар мактаблардаги жисмоний тарбия ўқув ишларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга ёрдам беради. Бу иш жисмоний тайёргарлик ва спорт тўгаракларида, болалар гуруҳларида экскурсия ва сайёҳлик юришлар, ўйинлар, сайрлар шаклида спорт кўнгил очишлари, мусобақалар, жисмоний маданият маросимлари ва байрамларини уюштириш йўли билан ўтказилади.
Ўқувчиларнинг яшаш жойлари ва оилада жисмоний тайёргарликни таъминлаш учун ота-она ва катталар раҳбарлигида жисмоний тарбия машғулотларини, ўйин ва мусобақалар беллашувлар, ҳамда фойдали меҳнат билан шуғулланишини ташкил этилади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling