Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Жисмоний тарбияда тиббий назора


Download 394 Kb.
bet23/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
401-14

Жисмоний тарбияда тиббий назорани ташкил этиш. Мактабда жисмоний тарбия тўғри йўлга қўйилиши асосий шартлардан бири яхши уюштирилган тиббий назоратдир. Мактабда тиббий назоратнинг вазифалари-болалар соғлигини мустаҳкамлаш учун жисмоний тарбиянинг асосий восита ва услубларидан фойдаланиш, улар тўғри қўлланишини назорат қилиш, шунингдек жисмоний тарбия ишлари учун тегишли шароитларни яратишга кўмаклашишдан иборат.
Мактаб шифокори болаларнинг саломатлиги ва жисмоний тарбияси масалалари бўйича ўқитувчиларни энг яқин маслаҳатчиси, санитария-гигиена талабларининг бажарилишини назорат қилувчи ҳисобланади. Шифокорнинг болалар саломатлиги ва жисмоний тарбиясига таъаллуқли ҳамма кўрсатмалари ўқитувчи учун мажбурийдир. Шифокор тиббий кўрикни ўтказишда хар бир ўқувчининг саломатлик ҳолати билан батафсил танишиб чиқади: текширилаётган ўқувчининг оиласида ва ўзида қандай касалликлар бўлганлигини аниқлайди; ангина ва грипп касалликларига эътибор беради; тез тарқалувчи юқумли касалликлар билан қизиқади; оғиз бўшлиғи касалликлари, таъм билиш, тишлар ҳолатини ўрганадилар; ташқи қиёфасини кўрикдан ўтказади ва тери, лимфа безлар, кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси кабиларнинг ҳолатини ҳамда оёқ ва товонлар шаклини аниқлайди; антропометрик кўрик ўтказади; нерв системалари, нафас ва қон айланиш органлари, кўриш, эшитиш, таянч-ҳаракат аппарати ҳолатларини аниқлашга катта эътибор беради. Вақти-вақти билан рентгенография ёки рентгеноскопия, қон, сийдиклар текшируви ва бошқа лаборатория текширишлари ўтказиб боради. Юрак қон томир системасининг жисмоний юкламалар таъсиридаги фаолияти электрокардиограммалар ёрдамида мунтазам текширилиб борилади. Ўқувчиларга нисбатан спортчи болалар тиббий назорати анча мукаммал ташкил этилади. Тиббий назорат натижасида спорт мураббийлари шуғулланувчилар организмидаги ижобий ва салбий ўзгаришларни кўрадилар. Улар натижасига асосланиб келгуси тренировка машғулотларини режалаштириб борадилар. Тиббий назорат натижасида ўқувчилар ва болалар тиббий гуруҳларга сараланадилар.
Асосий гуруҳга жисмоний ривожланиши ва саломатлиги ҳеч бир камчиликсиз, етарлича жисмоний тайёрланган ўқувчилар киради. Улар билан жисмоний тарбия машғулотлари Жисмоний тарбия дастури умумий талаблари асосида ташкил этилади. Бу гуруҳ аъзолари умумий жисмоний тайёргарлик ва спорт турлари машғулотларига қатнашишлари мумкин.
Тайёрлов гуруҳига жисмоний ривожланишда ва саломатлигида сал оғиш бўлган ёки вақтинча енгил касалликларга чалинган ҳамда жисмоний жиҳатдан кам тайёрланган ўқувчилар киради. Улар касалликдан соғайгунга қадар даъволовчи жисмоний машқлар билан шуғулланадилар. Уларнинг машғулотларида жисмоний юкламалар меъёри оз даражада бўлиши таъминланади. Бу гуруҳ аъзолари касалликлардан тузалганидан сўнг умумий талабдаги жисмоний тарбия машғулотларига қўйиладилар, лекин уларнинг организми вақти вақти билан назорат қилиниб турилади.
Соғлигида доимий ёки жиддий нуқсони бўлган ўқувчилар махсус гуруҳга ажратилади. Организмида туғма нуқсонларга эга бўлган ёки оғир касалликларга чалинган ва жисмоний юкламалар таъқиқланган болалар билан жисмоний тарбия машғулотлари сайрлар, экскурсиялар, давра суҳбатлари, енгил ҳаракатли ўйинлар шаклларида ўтказилади. Уларнинг организмлари мустаҳкамланиши, касалликларни даъволаниши билан тайёрлов ва асосий гуруҳларга ўтказилади ҳамда умумий жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғуллана бошлайдилар.
Айрим ўқувчилар саломатлиги яхшилангунча вақтинча жисмоний машғулотлардан бутунлай озод қилинади. Зарур ҳолатда муайян кўрсатмаларга биноан айрим ўқувчиларга даволовчи жисмоний маданият машғулотлари белгилаш хам мумкин. Жисмоний машғулотлардан вақтинча озод этилган ўқувчилар жисмоний тарбия дарсларига келишлари шарт.
Уй вазифалари ўқув ишларининг режаларига биноан янгиланиб борилади. Уй вазифаларини бажарганли хақида маълумотлар махсус дафтарга қайд этиб борилади, унинг бажарилиши ўқитувчи томонидан назорат қилинади. Назоратда индивидуал гуруҳли ва фронтал услублардан фойдаланади. Жисмоний машқларнинг бундай характеристикаси қўйилган педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун жисмоний тарбия воситалари ва методларини танлаш имконини беради.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling