Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий (Греция) Юнонистон ва антик даврлардаги ривожланиш тарихи. Режа


Download 48.04 Kb.
bet5/11
Sana20.12.2022
Hajmi48.04 Kb.
#1039454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-мавзу

1. Кўрсатмалилик тамойили — Коменский кўрсатмалилик тамойилини назарий жиҲатдан исботлаб, муфассал баён қилиб берди. У бу принципни фақат кўрсатиб ўқитиш усули тариқасидагина эмас, балки барча сезги органларини нарса ва Ҳодисаларни асосли ва яхши ўзлаштириб олишга жалб этиш воситаси тариқасида кенг маънода тўғри тушунади.

Кўрсатмалиликни ўқитишнинг «Олтин қоидаси» деб атайди. Кўрсатмалилик принципида: а) болага реал нарсаларни кўрсатиш, б) дунёни расмлар орқали тушунтириш, в) нарсалар моделини кўрсатиш, г) ўқитувчининг сўзи. Коменский «Мир чувственнўх веҲей в картинках», яъни «Дунёдаги нарсаларнинг расмларда акс этиши» асарида ўқитилаётган, ўрганилаётган нарсаларни ушлаш, кўриш, ейиш, Ҳидлаш кераклигини айтиб, бу ўрганилаётган материални чуқур бўлишга ва эсда узоқ вақт сақланишига олиб келади, дейди.



2. Онглилик тамойили. Коменский онглилик тамойилини илгари сурар экан, ўқитишда маъно-мазмунини тушунмай, оғзаки ёдлашга қарши чиқади. «Ақл-идрок билан яхши тушуниб олинган нарсадан бошқа Ҳеч бир нарсани зўрлаб ёдлатмаслик лозим». Ўқувчилар «Ўрганилаётган нарса кундалик Ҳаётда қандай фойда етказишини ўқитувчи ёрдамида англаб олишлари керак. Шу билан Ҳодисаларнинг сабабларини англатмоқ, Ҳар бир нарсани тўла тушунтириб бўлгунча, шу нарса устида тўхтатмоқ керак» деб Ҳисоблайди.

3. Коменский таълимнинг тизимли бўлишини талаб қилади. Ўқитилаётган материал ўқувчиларга асосий қодилар тариқасида лўнда баён қилиниши керак. Ўқитишда далиллардан хулосаларга, мисоллардан қонунларга ўтиш, далиллар ва мисолларни қоидалар тизимига солиб, умумлаштириб бериш лозим, акс Ҳолда Ҳодисаларнинг тизимсиз уюми Ҳосил бўлиб қолади. Конкретдан абстрактга, осондан қийинга, умумийдан хусусийга ўтиш керак; аввал нарса, яъни Ҳодисага умумий тушунча бериб, кейин унинг турли томонларини айрим-айрим ўрганиш кераклигини кўрсатади.

Изчиллик тамойилида — фан асосларини изчил баён қилиш ва системали тарзда ўргатиш талаб этилади. Изчиллик тамойилида, кун, ой, йилга вазифа қўйиш ва уни амалга ошириш учун интилиш кераклиги айтилади. Бунда аниқ вақтни белгилаш, ўқишнинг бола ёшига мос бўлиши, материал изчиллик билан ўрганилиши, яъни бугунги материал эртаги билан боғланиши ва кейинги ўтиладиган материалга йўл очиш керак.

Коменский материални мустаҲкам, асосли ўзлаштириб олишларига катта аХамият бериб, «мустаҲкам асос» вужудга келтириш, ўқитилаётган нарсаларни бир-бирига боғлаган Ҳолда олиб бориш лозим, дейди. Ҳар бир мавзу қисқа, аниқ қоидалар асосида берилиши керак. Ўтилган материални машқ қилдириш ва такрорлатиш ўқувчиларнинг материални мустаҲкам ўзлаштиришига олиб келади. Такрорланган дарс материали эсда яхши сақланиб қолади. Овоз чиқариб такрорлашнинг фойдаси кўплигини кўрсатади. Машқлар ўрнида бир қанча қоидаларни белгилаб, такрорлаш йўлларини аниқлаб беради. Ўқитишда тақриб билан таҲлилни бир-бирига қўшиб олиб бориш кераклигини кўрсатади.

Коменский мактабларда машқ қилиш билан ёзишни, нутқни машқ қилиш билан гапиришни, ашулани машқ қилиш билан ашула айтишни, хулосалар чиқариб бериш йўли билан хулосалар чиқаришни ва шу кабиларни ўргансинлар, токи мактаб иши қизиб турган бамисоли бир устахона бўлсин дейди. Шунингдек, у ўқувчиларнинг билиш қобилиятини ўстиришга, билимга бўлган иштиёқини кучайтиришга ва илм ишига бўлган ғайратини оширишга интилди.


Download 48.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling