Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий (Греция) Юнонистон ва антик даврлардаги ривожланиш тарихи. Режа


Download 48.04 Kb.
bet10/11
Sana20.12.2022
Hajmi48.04 Kb.
#1039454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-мавзу

К.Д.Ушинскийнинг дидактика соҲасидаги қарашлари педагогика тарихида ўзининг чуқурлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ушинский таълимни болаларнинг психологик жиҲатдан камол топишларининг ёш босқичларини Ҳисобга олишни ва улар психологиясининг хусусиятларини эътиборга олиб ташкил этиш кераклигини талаб қилди.

Ушинский хотира билан эсда сақлаб қолиш тўғрисида гапириб, унутишнинг олдини оладиган тез-тез такрорлаш йўли билан тарбия олувчиларда ўз хотираларига ишончни мустаҲкамлаш керак, деб кўрсатди. У дарсда кўрсатмалилик тамойилига катта аХамият бериб, психологик нуқтаи назардан кўрсатмали таълимни моҲиятини ёритиб берди.

Ушинский кўрсатмали таълим тамойилларини назарий жиҲатдан ишлаб чиқишга ва уни амалда татбиқ этишга доир жуда кўп қимматли фикрлар киритди. Ушинский ўқитиш жараёнида кўрсатмали таълимга муносиб ўрин берди: у кўрсатмали таълим ўқувчиларнинг ривожланишини таъмин этадиган шартлардан биридир, деб билди.

Ушинский болаларнинг ўқув материалини англаб, пухта ва мустаҲкам ўзлаштириши тамойилига катта эътибор берди. У бу тамойилларни тушуниш ва татбиқ қилишда ўзидан илгари ўтган педагогларга нисбатан кўпгина янгиликлар киритди. Масалан, ўқув материалини такрорлаш тўғрисида батафсил методика ишлаб чиқди.

Ушинский таълим йўналишида икки йўналиш борлигини қайд этди. Биринчи йўналиш болалар ўқитувчининг раҲбарлигида буюм ёки Ҳодисани кузатадилар ва шу буюм ёки Ҳодиса тўғрисида умумий тушунча Ҳосил қиладилар. Иккинчи йўналишда олинган билимлар умумлаштирилади ва мустаҲкамланади.

Ушинский мактабнинг икки ходими: мураббий билан ўқитувчи ўртасида тарбия ва таълим (функциясини) жараёнини бўлиб қўйишга қарши норозилик билдирди. У таълимни тарбиянинг энг муҲим воситаси деб Ҳисоблади. 

Ушинский ўзининг педагогик тизимида дарс Хамда таълим методига катта аХамият берди.

Дарсда машғулотлар турлича бўлиши мумкин: янги билим бериш, ўқувчиларнинг машқлар бажариши, ўтилганларни такрорлаш, ўқувчиларнинг билимини Ҳисобга олиш, ўқувчиларнинг ёзма ишларни бажаришлари. Ҳар бир дарс маълум мақсадга қаратилган, тугалланган бўлиши ва етарли даражада тарбиявий характерга эга бўлиши лозим. Ушинский машғулотларни алмаштириб ва методларни хилма-хил қилиб туришни тавсия қилди.

Ушинский болаларда мустақил ишлаш қобилиятини ўстиришга эътибор бериб, ўқитувчи мактабга янги кирган болаларга дарсда мустақил ишлашнинг тўғри усулларини ўргатиши керак, болалар то мустақил ишлаш малакаларини мустаҲкам ўзлаштириб олмагунча, уларга уйга вазифалар бериш ярамайди, дейди.

Ушинский «Рус тилини дастлабки ўқитиш» (1864) сарлавҲали мақоласида бир қанча қимматли методик кўрсатмалар берди. Унинг фикрича, ўқитишнинг учта вазифаси бор: 1) боланинг нутқини ўстириш; 2) болаларни рус тилинининг бойлигидан онгли суратда фойдаланишга ўргатиш ва 3) тилнинг мантиқини (грамматикасини) ўзлаштириш. Бу уч вазифа бир вақтда бирликда бажарилади.

Россияда ўқишга ўргатишда 


Download 48.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling