Мавзу: Таълим ва педагогиканинг қадимий (Греция) Юнонистон ва антик даврлардаги ривожланиш тарихи. Режа


Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари


Download 48.04 Kb.
bet9/11
Sana20.12.2022
Hajmi48.04 Kb.
#1039454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-мавзу

Ахлоқий тарбия мақсадлари ва воситалари. К.Д.Ушинский тарбия ишидаги турли воситалар орасида ахлоқий тарбияга катта эътибор бериб, «Тарбиянинг асосий вазифаси ахлоқий жиҲатдан таъсир этишдан иборатдир, бу ақлни умуман ўстириш, бошни билимлар билан тўлдиришдан кўра Хам муҲимроқдир», — деб ёзган эди.

Ахлоқий тарбия болаларда одамларга Ҳурмат ва муҲаббат билан қарашни, уларга нисбатан самимий, хайрихоҲ ва адолатли муносабатда бўлишни ўстириши керак.

Ушинский кўр-кўрона, таёқ интизомига қарши норозилик билдириб, «Эски мактабда интизом ниҲоятда ғайритабиий асосга ёки мукофотлар ва ёки жазолар улашиб берувчи ўқитувчидан қўрқиш асосига қурилган эди. Бу қўрқув болаларни зарарли Ҳолатларга: сусткашликка, синф доирасидаги зерикишга ва иккиюзламачиликка олиб келди» деб у болаларга нисбатан инсоний муносабатда бўлишни талаб қилди.

Ушинский эгоистлик, мансабпарастлик, бекорчилик, ғаразгўйлик, мунофиқлик сингари нуқсон ва камчиликларни қаттиқ қоралайди.

Ушинскийнинг фикрича, ахлоқий тарбиянинг воситалари қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 1. Таълим (ахлоқий тарбияда китоб ва дарсликларни ўрни); 2. Ўқитувчининг шахсан намуна бўлиши (Ушинскийнинг образли ифодалашича, «бу нарса ёш қалб учун қуёшнинг баракали нуридирки, уни Ҳеч бир нарса билан алмаштириб бўлмайди»); 3. Эътиқод; 4. Ўқувчиларга моҲирлик билан муносабатда бўлиш (педагогик одоб); огоҲлантириш чоралари; 6. Рағбатлантириш ва жазолаш.

Ушинский болалар меҲнати Ҳақида гапириб, инсоннинг тўғри ривожланишидаги зарур шарт меҲнатдир, деб Ҳисоблаган эди. Унинг фикрича «агар тарбия кишини бахтли қилмоқчи бўлса, уни бахт учун тарбияламаслик керак, балки Ҳаётдаги меҲнат учун тайёрлаши лозим». Тарбия кишида меҲнатга муҲаббат ва одатни ўстириш керак. Ушинский киши ўз фаолиятида жисмоний меҲнат билан ақлий меҲнатни бирлаштирса, жуда фойдали бўлур эди, деб Ҳисоблайди. У ўқувчилар меҲнати Ҳақида гапириб, «Ўқиш меҲнатдир ва меҲнат бўлиб қолиши, аммо тўла маъноли меҲнат бўлиши лозим», — дейди. У таълимни овунчоқлик, кўнгил очиш йўли билан ўтказишга, баъзи педагогларнинг таълимни мумкин қадар енгилроқ қилишга Ҳаракат қилишларига қарши чиқди. Болалар ўқиш даврида меҲнатга, қийинчиликларни енга олишга ўрганишлари керак. Фақат кичкина болаларнигина ўйнаб туриб ўқишга ўргатиш мумкин, деб ёзади Ушинский. Ақлий меҲнат оғир, ўрганмаган кишини тезда чарчатиб қўяди. Шунинг учун болаларни кучи етадиган ишлар билан секин-аста ўргатиш лозим.

К.Д.Ушинскийнинг ақлий меҲнатни жисмоний меҲнат билан қўшиб олиб бориш тўғрисидаги, ўқиш ва дам олишни тўғри ташкил этиш Ҳақидаги педагогик фикрлари Ҳозирги кунда Хам қимматлидир.




Download 48.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling