Синф — дарс тизими. Коменский ўқитувчи бутун синф билан жамоа бўлиб иш олиб боришини, яъни синф — дарс тизимида ўқитишни олиб боришни тавсия этди. Коменский синф — дарс тизимини ишлаб чиқади. Дарс вақтида ўтган дарсни қайтариш, янги мавзуни тушунтириш, мустаҲкамлаш, уйга вазифа бериш кераклигини кўрсатади. Дарсни режалаштириш ва олиб бориш тўғрисида кўрсатмалар беради. Ҳар бир дарснинг ўз мавзуси ва ўз вазифаси бўлишини айтади. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларида фаол қатнашишларини таъминлаши, кузатиб бориши, синфда интизом сақланиши кераклигини уқтиради. Ўқув жараёнини ташкил қилишни Ҳаддат ташқари ошириб юбориб, ўқитувчи бир вақтда 300 ўқувчи билан дарс олиб бориши мумкин, деб Ҳисоблади. Ўқитувчи ўзига яхши ўқувчини ёрдамчи қилиб олиши мумкинлигини айтади.
У мактабда ўқув йили ва уни ўқув чоракларига бўлиш, таътиллар берилишини киритди. Ўқув кунини (она тили мактабида 4 соат, лотин мактабида 6 соат) белгилаб берди. Ўқувчилар мактабга бир вақтда қабул қилиниб, ўқиш кузда (сентябрда) бошланиши керак, деб Ҳисоблади.
Коменский дарслик қандай бўлиши тўғрисида қимматли фикрлар айтиб, ўз замонаси учун намунали бўлган бир неча дарсликлар ёзди. Ўзининг назарий фикрларини дарсликларида амалга оширди. Дарсликда ўқув материали етарлича бўлиши, қисқа, мазмунли, тушунарли, изчил берилиши керак. Дарслик оддий, болаларга тушунарли тилда ёзилиши, расмларга бой бўлиши керак. Дарсликдаги материал мунтазам тартиб билан жойлаштирилиши, болаларнинг ёшига қараб равшан баён этилиши шарт, дейди. Бу фикрларни ўзининг «Тиллар ва Хамма фанларнинг очиқ эшиги» ва «Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари» каби дарсликларида баён этади.
«Тиллар ва Хамма фанларнинг очиқ эшиги» дарслигини ўзининг дидактик тамойилларига амал қилган Ҳолда тузди. Дарслик турли соҲаларда болалар тушуна оладиган билимлар билан таништиради.
«Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари»ни бошланғич билимларнинг болалар учун ёзилган энциклопедияси дейиш мумкин. 150 та суратлар билан берилган қисқа мақолада табиат Ҳақида (олам, географияга доир, ўсимликлар, Ҳайвонлар, инсон танаси Ҳақида), одамнинг фаолияти Ҳақида (касб-Ҳунар, қишлоқ хўжалиги, маданият), ижтимоий Ҳаёт Ҳақида (давлат бошқармалари, суд Ҳақида) маълумотлар беради. Бу китоб кўп тилларга таржима қилинди, бошланғич таълим учун 150 йилдан кўпроқ яхши дарслик сифатида хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |