Мавзу: таълимда ахборот технологиялари фанининг предмети, мақсади ва вазифалари режа


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana13.02.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1192891
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1-маъруза ТАЪЛИМДА АХБОРОТ

БИТ-БАЙТ-ФАЙЛ-КАТАЛОГ
МАНТИҚИЙ ДИСК. 
БИТ — ахборотнинг энг кичик бирлиги бўлиб, 0 ёки 1 рақами берадиган 
ахборотни билдиради. Битнинг қийматини ўчирилган-ёқилган, йўк-ҳа, ёлғон-
рост альтернативалари каби талқин этиш мумкин. 
Компьютер конкрет битлар билан алоҳида жуда кам ҳолларда иш кўради. 
Одатда компьютер саккиз битдан иборат 0 ва 1 рақамлари комбинацияси билан 
ишлайди. Бу комбинациялар байт деб аталади. 


24 
Компьютернинг барча ишлари — бу, байтлар тўпламини бошқаришдир. 
Байтлар компьютерга клавиатура ёки дисклардан (ёки алоҳида линиялар 
орқали) келиб тушади. Шундан сўнг дастурнинг буйруғи (операторлари) 
бўйича байтларга ишлов берилади. Улар вақтинча сақлаб турилади ёки доимий 
сақлаш учун ёзиб қўйилади. Зарур бўлса дисплей экранига ёки чоп этиш 
қурилмасидаги коғозга чиқарилади. 
Байтларнинг катта тўпламлари учун каттароқ ўлчов бирликлари 
ишлатилади. 
1 Кбайт (килобайт) = 1024 байт 
1 Мбайт (мегабайт) = 1024 Кбайт = 1048576 байт 
1 Гбайт (гигабайт) = 1024 Мбайт 
Кўп тарқалган кенгайтмалар қуйидагилардир: 
а) BAT — буйруқли файл. 
б) BAK — файлнинг суғурта нусхаси. 
в) BAS — бейсик тилидаги дастур матни. 
г) PAS — паскал тилидаги дастур матни. 
д) DBF — маълумотлар базасининг оператив файли. 
Каталоглар, файлларнинг тўла рўйхати ўзак каталогнинг мундарижаси 
дейилади ва шу каталогда биринчи даражали каталоглар ва алоҳида файллар 
қайд этилади.
Компьютер бу инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан биридир. Бу 
кашфиёт инсоният тараққиётида кескин ижобий ўзгаришларга олиб келди. 
Ҳозирги кунда компьютер жамиятнинг барча соҳаларида қўлланилмоқда. 
Ўқувчилар, талабалар, турли мутаxассислар, тадбиркорлар, олимлар, 
ижодкорлар кундалик фаолиятида компьютерлардан фойдаланмоқда. Бугун 
компьютерда ҳисоблаш, ёзиш, ўқиш, ўрганиш, гапириш, сақлаш, чизиш, қайта 
ишлаш, саралаш, мусиқа ёзиш, аxборот топиш ва ўқиш, таҳрирлаш, макетлар 
тайёрлаш, аудио ва видео яратиш, ўйнаш мумкин. Шунинг учун компьютер 
инсоннинг ишда, ўқишда, уйда ва ҳатто дам олишда энг ишончли дўстига 
айланди.


25 
Компьютер очиқ архитектурага эга ва у модуллардан ташкил этади. 
Фойдаланувчи мустақил равишда компьютернинг блокли тартибини 
ўзгартириш имкониятига эга. Блокли модуллар процессорнинг махсус қабул 
қилиш ва юбориш мосламаси – “шина” ёрдамида боғланади. Шина ёрдамида 
система бошқарилади, маълумотлар алмашинади ва шунинг учун ҳам у 
“система шинаси” деб номланади. Компьютер блокларини ўзаро улаш учун 
махсус бирлаштириш тирқишлари (разъёмлар) мавжуд. Уларда системали 
шинанинг сигналлари мавжуд ва шунинг учун хам улар “системали ажратгич” 
деб номланади. Улар системанинг асосий элементи “системали плата” да 
жойлашган.
Келинг АРМ даги компьютер тузилиши билан танишайлик. Компьютер 
қуйидагилардан ташкил топади: 

Процессор 

Монитор 

Клавиатура 
Процессор – системали блок 
бўлиб, у компьютер ишини 
таъминлайди ва бошқаради, 
шунинг 
учун 
одатда 
уни 
«компьютер» деб ҳам аташади. Унда ички қурилмалар мавжуд бўлиб, таркибига 
қуйидаги қисмлар киради: асосий қурилма бу системали плата, унга барча 
платалар уланади, оператив хотира, қаттиқ диск, яъни винчестер, диск 
юритувчи, DVD-ROM, тармоқ адаптери. Ушбу мажмуа рўйхати компьютер 
конфигурациясини аниқлайди. Хар бир қисм ўзига хос ишчи характеристикасм 
ва параметрларига эга.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling