товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш - товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш
- ишлар (хизматлар) экспорти — Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар
- экспорт контракти — товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари)
ТИФ
йўналишлари
Халқаро иқтисодий ҳамкорлик
Халқаро молиявий ҳамкорлик
Ташқи савдо фаолияти
Чет эл инвестициянижалб қилиш
Ташқи инвестиция фаолияти
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари. Ташқи иқтисодий фаолиятда квоталаш, лицензиялаш, тариф ва нотариф, солиқлар ҳамда валюта орқали тартибга солиниши Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида белгиланган. “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, 19-моддада эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ваколатлари белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ товарлар экспорти, импортини тақиқлаш ҳамда чеклаш белгиланиши мумкин.
Ташқи иқтисодий фаолиятда шартномалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
Ташқи иқтисодий фаолиятда шартномаларнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, унда тарафларнинг бири сифатида чет эл юридик шахслари ёки фуқаролари иштирок этишлари, ҳамда шартномавий муносабатларга миллий қонунчиликдан ташқари чет эл қонунлари, халқаро шартномалар ва эътироф этилган халқаро таомиллар қўлланишидир. Мисол учун, ташқи иқтисодий шартномаларга Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги Конвенция (Вена, 11.04.1980 й.) қоидалари ҳам қўлланиши мумкин, агар тарафлар ушбу Конвенцияни қўлламасликка келишиб олган бўлмасалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 й. “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 199-сонли Қарорига мувофиқ ташқи савдо контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи 2014 йил 1-сентябрдан бошлаб бекор қилинган
Do'stlaringiz bilan baham: |