Бартер шартномаси қандай шартнома? - Бартер шартномаси – келишиб олинган миқдордаги бир товарни бошқа бир товарга ўзаро ҳисоб-китобларни валютада амалга оширмасдан алмаштиришни назарда тутувчи шартнома.
INCOTERMS нима? - INCOTERMS – Халқаро савдо палатаси томонидан товарларни халқаро олди-сотди шартномалари билан боғлиқ тадбиркорлик амалиётларни ўз ичига олган савдо атамаларининг биринчи учта харфларининг қисқартмасини ифодаловчи қоидалар. Инкотермс қоидалари асосан товарни сотувчидан сотиб олувчига етказиб беришдаги мажбурият, баҳо ва таваккалчилик шартларини белгилаб беради.
- “Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс яшайдиган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
- Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши ҳамда тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт.
- “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан четдан олиб келинадиган ва четга олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш белгиланган. Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг "Ўзстандарт" агентлиги томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади.
- Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда "Ўзстандарт" агентлигини хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки чет эл сертификатини эътироф этиш тўғрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ ҳал этилгунга қадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни тақиқлаб қўядилар.
- “Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари Рўйхати”га асосан кофе, чой, шакар, туз, алкоголь ичимликлар, фармацевтика маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари каби маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш белгиланган.
- Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари “Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар Рўйхати”га киритилган маҳсулотларни гигиеник сертификатлаштиришдан ўтказишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |